«Бу муқаддас Мазҳарлар дунё учун гўё баҳорнинг келишидир, …Ваҳоланки, ҳар қандай баҳор янги ижод давридир…!»
Ҳазрати Абдул-Баҳо

Баҳоий эътиқодининг боши, Оллоҳ томонидан икки Элчига - Ҳазрати Боб ва Ҳазрати Баҳоуллоҳларга ишониб топширилган вазифадан бошланди. Бугун улар асос солган Эътиқодга оид бўлган бирдамлик, Ҳазрати Баҳоуллоҳнинг оламдан ўтганидан сўнг ҳам, узлуксиз раҳнамоликнинг давомийлигини таъминлаш ҳақидаги Ул Зотнинг аниқ кўрсатмаларидан келиб чиқади. Биз Аҳд деб атайдиган ушбу узвийлик  Ҳазрати Баҳоуллоҳдан ўғли Абдул-Баҳога, кейин Абдул-Баҳодан набираси Шавқи Афандига ва Ҳазрати Баҳоуллоҳ томонидан жорий қилинган Умумжаҳон Адолат уйига ўтади. Баҳоийлар Ҳазрати Боб ва Ҳазрати Баҳоуллоҳнинг илоҳий ваколатини ва улар тайинлаган ворисларни тан оладилар.

 

Ҳазрати Боб »

(1819-1850)

Ҳазрати Боб Баҳоий Этиқодининг Жарчиси бўлиб ҳисобланади. ХIХ аср ўрталарида, Ул Зот инсониятнинг маънавий ҳаётини тубдан ўзгартириш тақдир этилган хабар келтиргани ҳақида эълон қилди. Ул Зотнинг вазифаси тинчлик ва адолат асрига асос солгувчи, Ўзларидан ҳам буюк бўлган Оллоҳнинг иккинчи Элчисининг келишига замин яратишни таъминлашдан иборат эди.

 

Ҳазрати Баҳоуллоҳ »

(1817-1892)

Ҳазрати Баҳоуллоҳ - ”Оллоҳ шон-шуҳрати” -  Ҳазрати Боб ва барча ўтган Оллоҳ Элчилари томонидан  Ваъда қилинган ва башорат этилган Зот. Ҳазрати Баҳоуллоҳ инсониятга Оллоҳ томонидан нозил этилмиш янги Ваҳий(Зуҳур)ни келтирдилар. Ул Зотнинг қаламидан минглаб сатрлар, номалар ва китоблар тўкилди. Ўз битикларида Ул Зот инсон ҳаётининг ҳам маънавий ва ҳам моддий томонларини мужассамлаштирувчи глобал цивилизация тараққиётининг асосини баён қилдилар. Шу сабаб, Ул Зот 40 йиллик изтироб, тутқунлигу, сургунларга дош бердилар.

 

Ҳазрати Абдул-Баҳо »

(1844-1921)

Ўз васиятномасида Ҳазрати Баҳоуллоҳ Ўз тўнғич ўғли Абдул-Баҳони Таълимотининг шарҳловчиси ва Эътиқоднинг Бош раҳбари деб тайинладилар. Шарқдан тортиб Ғарбгача, Ҳазрати Абдул-Баҳо барча учун ўрнак бўлувчи, янги Эътиқоднинг раҳнамоси ва тинчлик элчиси сифатида шуҳрат қозонди.

 

Шавқи Афанди »

(1897-1957)

Ҳазрати Абдул-Баҳонинг тўнғич набираси Шавқи Афанди, Ул Зот томонидан Баҳоий Эътиқодининг Муҳофизи этиб тайинланди. Шавқи Афанди умрининг 36 йилини систематик тарзда, бутун инсон ирқининг хилма-хиллигини ўзида акс этган ва тобора ўсиб бораётган  Баҳоий жамоаларининг ривожини таъминлаш, улардаги бирдамликни мустаҳкамлаш ва тушунчани чуқурлаштиришга бағишлади.

 

Умумжаҳон Адолат Уйи »

(1963 йил ташкил этилган.)

Ҳозирги кунда Баҳоий Эътиқодининг ривожланиши Умумжаҳон Адолат уйи томонидан йўналтирилмоқда. Ўз қонунлар китобида, Ҳазрати Баҳоуллоҳ Умумжаҳон Адолат Уйига инсоният фаровонлигига ижобий ҳисса қўшиш, таълим, тинчлик, глобал тараққиётни илдам суриш, ҳамда, инсон шаънини ва дин мавқеини ҳимоя қилишликни буюрди.

 

Found a typo? Please select it and press Ctrl + Enter.

Warning: "continue" targeting switch is equivalent to "break". Did you mean to use "continue 2"? in /home/u82801/public_html/old.bahai.uz/modules/mod_je_accordionmenu/helper.php on line 73

Консоль отладки Joomla!

Сессия

Результаты профилирования

Использование памяти

Запросы к базе данных