Инсоният, Баҳоий битикларида тушунтирилганидек, болалик даврини бошдан кечириб, ҳозирда ўз коллектив етуклигининг остонасида турибди. Бугун содир бўлаётган инқилобий ва кенг кўламли ўзгаришлар ўтиш даврининг ўзига хос белгиларидандир - бу давр ўсмирлик даврига ўхшаш. Бу даврда инсоният ривожининг дастлабки босқичларидан келиб чиқадиган фикрлар, муносабатлар ва одатлар четлаштирилади, ҳамда яқинлашиб бораётган етукликни акс эттирадиган янги фикр ва ҳаракат намуналари тобора илдиз отади. Ҳазрати Абдул-Баҳо тушунтирадилар: “Инсон насли ривожининг дастлабки тарихида унинг эҳтиёжларига мос бўлган нарса, мазкур куннинг, яъни янгиланиш ва ютуқлар даврининг  талабларига на тўғри келади, на уларни қондира олади”. Ул Зот давом эттирадилар: “Инсон эндиликда янги фазилатлар ва кучлар, янги ахлоқий меъёрлар ва янги қобилиятлар билан тўлиб тошиши керак… ўтган болалик давридаги ҳадя ва марҳаматлар инсоннинг ўсмирлик даври учун етарли даражада ва ўз вақтида берилган бўлса-да, етуклик даврининг эҳтиёжларини қондира олмайди”.

Инсон наслининг бирлашиши эса, ушбу яқинлашиб келаётган етуклик даврининг  яққол нишонаси бўлиб  хизмат қилади. Шавқи Афанди ёзадиларки, “оила, қабила, шаҳар-давлат ва миллат даражасида бирдамликнинг босқичма-босқич амалга ошгани ва тўлиқ ижро этилгани” сайин “саросимадаги инсоният интилаётган мақсад” - бу, дунёвий бирдамлик. Яна бир парчада ишора қиладиларки “бу шундайин дунёвий цивилизацияки, уни ҳеч бир фоний кўз ҳали кўрмаган ёки ҳеч бир фоний ақл тасаввур қилган эмас”. Ул Зот сўрайдилар: “Ушбу цивилизациянинг ривожлангани сайин, унинг эришиши тақдир этилмиш юксак мезонни ким тасаввур эта олади? Ўз кишанларидан озод бўлган инсон заковати парвоз қиладиган юксакликларни ким ўлчай олади? Ҳазрати Баҳоуллоҳ нуридан жонланмиш ва Унинг шукуҳидан жилоланмиш инсоний руҳ томонидан кашф этиладиган фазоларни ким тасвир эта олади?”

Ҳам моддий ва ҳам руҳий тараққий этган жаҳон маданиятининг пайдо бўлиши, ҳаётнинг руҳий ва амалий жиҳатларининг биргаликда чамбарчас ривожланиши кераклигини англатади. Иймон ва идрок орқали, одамлар ва умуман олганда буткул одамзотнинг яширин куч ҳамда қобилиятларини намоён этиш ва уларни амалга ошириш имкони очилади. Фан ва дин ўртасидаги фундаментал уйғунликнинг тан олиниши, олам аҳолиси ўртасида руҳий ва моддий билимни шакллантириш, қўллаш ва тарқатишга имкон яратади.

Олам тинчлиги, осойишталиги, ҳамда, одамзот фароғатига унинг мустаҳкам иттифоқлиги ва бирдамлиги таъминланмагунича эришиб бўлмайди”.
- Ҳазрати Баҳоуллоҳ

Found a typo? Please select it and press Ctrl + Enter.

Warning: "continue" targeting switch is equivalent to "break". Did you mean to use "continue 2"? in /home/u82801/public_html/old.bahai.uz/modules/mod_je_accordionmenu/helper.php on line 73

Консоль отладки Joomla!

Сессия

Результаты профилирования

Использование памяти

Запросы к базе данных