Дунё тарихининг жўшқин даври бўлган ХIX асрнинг ўрталарида, ёш бир савдогар, Ўзининг инсоният ҳаётини тубдан ўзгартиришга қодир бўлган хабар олиб келганини эълон қилди. Унинг ватани бўлмиш Эронда маънавий тушкунлик даври кечаётган бир пайтда, Ул Зотнинг бу хабари жамиятнинг барча синфлари орасида ҳаяжон ва умид уйғотиб, шиддат билан минглаб издошларни ўзига жалб этди. Ул Зот араб тилидан “Дарвоза” маъносини англатувчи “Боб” деган мақомни қабул айлади.

Ўзининг руҳий ва ахлоқий реформацияга чақириғи, ҳамда аёллар мавқеи ва камбағаллар аҳволини яхшилашга қаратган эътибори билан, Ҳазрати Бобнинг руҳий янгиланишга оид кўрсатмалари инқилобий бўлдилар. Шунинг билан бирга, Ул Зот Ўзининг мустақил, алоҳида динига асос солди ва издошларини ўз ҳаётларини тубдан ўзгартириш ва буюк қаҳрамонлик ҳаракатларини бажаришга даъват этди.

Ҳазрати Боб инсониятнинг янги замон остонасида тургани ҳақида эълон қилди. Ул Зотнинг атиги олти йиллик вазифасининг мақсади, барча дунёвий динларда ваъда қилинган, тинчлик ва адолатлилик замонига бошлагувчи Оллоҳ Мазҳари бўлмиш Ҳазрати Баҳоуллоҳнинг  келишига замин яратиш эди.

«Унинг ҳаёти, инсоният кўришга мушарраф бўлган...»
— Ҳазрати Боб хотирасига таъзим; 19 аср Француз ёзувчиси А.Л.М. Николя [A.L.M. Nikolas]

Found a typo? Please select it and press Ctrl + Enter.

Warning: "continue" targeting switch is equivalent to "break". Did you mean to use "continue 2"? in /home/u82801/public_html/old.bahai.uz/modules/mod_je_accordionmenu/helper.php on line 73

Консоль отладки Joomla!

Сессия

Результаты профилирования

Использование памяти

Запросы к базе данных