Шамнинг мақсади нур таратиш бўлгани каби, инсон руҳи ҳам сахийлик инъом этиш учун яратилган. Биз вақтимизни, энергиямизни, билим ва молиявий ресурларимизни беминнат тақдим этганимиздагина  хизматга бахшида ҳаётимизда энг олий вазифамизни бажарган бўламиз.

Инъом этишга интилиш Оллоҳга бўлган муҳаббатдан келиб чиқади. Шундай муҳаббат қалбимизни тўлдирган замон хулқимиз моделининг ажралиб турувчи қирраси сахийлик бўлади. Биз Оллоҳга бўлган севгимиздан бошқаларга ҳизмат қилсак, биз на мукофот олиш иштиёқидан ва на жазо қўрқувидан умидвор бўлмаймиз. Инсониятга хизмат қилиш билан лиммо-лим ҳаёт камтарлик ва воз кечишни англатади асло манфаатдорлик ва мақтанчоқликни эмас.

Шавқи Афанди ёзадилар: «Биз ўзида борини доим улашадиган ва кўринмас манбадан тўлиб турувчи фаввора ёхуд булоқ каби бўлмоғимиз лозим. Қашшоқликдан қўрқув олдида тўхтамасдан, барча бойлигу эзгуликлар манбаининг ўзгармас саховатига таваккал қилиб, ўртоқларимизга хайр бўлиши учун доимо бергувчи бўлиш - мана тўғри ҳаёт сири».

«Саховатлилик ва эҳсон қилмоқ Менинг сифатларимдандир. Хосиятим-ла безанган инсонга саодат бўлур».
—  Ҳазрати Баҳоуллоҳ

Found a typo? Please select it and press Ctrl + Enter.

Warning: "continue" targeting switch is equivalent to "break". Did you mean to use "continue 2"? in /home/u82801/public_html/old.bahai.uz/modules/mod_je_accordionmenu/helper.php on line 73

Консоль отладки Joomla!

Сессия

Результаты профилирования

Использование памяти

Запросы к базе данных