Руҳ ҳаётида марказий ўринни Оллоҳ сари бўлган абадий сафаримизни давом эттириш учун ҳар биримизга керакли бўладиган руҳий фазилатларни ривожлантириш эгаллайди. Бу дунёда руҳий фазилатларни ривожлантириш, ўз хулқимизни мунтазам равишда комиллаштириш билан боғлиқдир, чунончи, бизнинг ҳатти-ҳаракатларимиз ҳар бир инсонга ато этилган олийжаноблик ва бутунликни акс эттириши керак. Ҳазрати Абдул-Баҳо айтадилар:

«Биз инсон руҳи табиатини ривожланитириш ишида узлуксиз ва тинимсиз тер тўкишимиз керак ва бор кучимиз билан инсониятнинг тараққий этишига ғайрат билан ҳисса қўшмоғимиз лозим-ки, токи у ўзининг ҳақиқий тақдир этилган олийжаноблиги даражасига эга бўлсин».

Илоҳий қонунларга риоя қилиниб, муҳаббат ва билим ўстирилган шароитда руҳий фазилатлар ривожланади. Оллоҳ илмининг онг ва юракда кенгайишига рухсат берганимиздагина, юксак табиатимизга хос фазилатлар гуллаб-яшнай бошлайди. Тобора ўсаётган аниқлик билан ниманинг юксакликка элтиши ва ниманинг хорликка сабаб бўлишини фарқлайдиган бўламиз, ҳамда, жисмоний борлиқ, инсоний мавжудот ва руҳ ҳаёти тўғрисидаги тушунчамиз ўсади. Илм олиш орқали муҳаббат ўсади, ҳақиқий тушунча эса муҳаббат туфайли кенгаяди. Юрак ва ақл ўртасидаги сохта дихотомия йўқолади.

Бундай ривожланишга таъсир қилувчи кўплаб омиллар мавжуд: улар орасида ибодат, мушоҳада, ўрганиш истаги ва кундалик доимий саъй-ҳаракатлар, айниқса инсониятга хизмат қилиш майдонида. Руҳий ҳаёт кечиришга интила туриб, киши диққатни ўз ўзига ҳаддан ортиқ қаратса, бу тескари таъсирга олиб келиши мумкин. Ҳазрати Баҳоуллоҳ ёзадиларки: 

«ҳар не инсон юраги ва қалбини нурлантирса». биз фикримизни ўшанга қаратишимиз керак ва Ул Зот давом этадилар. Ҳазрати Абдул-Баҳо шундай ёзганлар: «Ўз маъсулиятни бажаришга кўтарилган инсон нақадар азиз ва шарафли; ва агар ўз бебаҳо ҳаётини шахсий ғарази ва моддий манфаатни кўзлашга сарфлаб, жамият манфаатидан кўз юмадиган бўлса нақадар залил ва разилдир».

Руҳий фазилатларни ривожлантиришдаги ўз саъй-ҳаракатларимизга қарашимиз шу тарзда бўлиши мумкин, яъни биз тиришқоқлик ва ўрганувчанлик билан, айбдорлик ҳиссидан озод ҳолда, хатоларнинг муқаррарлигини тан олиб, аммо, ўзимиздаги истеъдодлар салоҳиятини ҳеч қачон кўздан қочирмаган бир тарзда, тавозеъ ила Раббимиз билан бирга бормоқдамиз. Қийинчилик ва чекланишлар бўлиши тайин, шундай бўлсада, бу шодлиг-у, бахтга тўла бир сайрдир.

Феъл-атворни борган сайин мукаммаллаштиришдан иборат умр бўйи давом этувчи бу жараёнда, энг катта хавфлар орасида - ўзини ҳақ деб билиш ҳисси, баландпарвозлик ва мағрурлик каби қирралардирки, улар бутун руҳий ривож ишини бузиши ва унинг пойдеворига путур етказиши мумкин. Ҳазрати Баҳоуллоҳ шундай ёзадилар:

«Эй, инсон фарзандлари! Нима учун сизларни бир тупроқдан яратганимизни билурмисиз? Токи ҳеч ким ўзини бошқалардан устун тутмаслиги учун. Қандай қилиб яратилганингизни ҳар дам фикрланг. Ҳаммангизни бир унсурдан яратганимиз сабаб, сиз бир тану жон бўлмоғингиз, бир оёқ билан қадам босмоғингиз, бир оғиздан овқат емоғингиз ва бир заминда истиқомат қилмоғингиз керакки, бутун вужудингиз, ҳаракат ва амалларингизда тавҳид нишоналари ва инқитоъ жавҳарлари зоҳир бўлсин. Сизга насиҳатим будир, эй нур аҳли! Бу насиҳатга қулоқ солингки, ажиб иззат шажарасининг қудсий меваларидан тотурсиз!»

Кўрилаётган мавзунинг табиатини ҳисобга олган ҳолда, веб сайтнинг мазкур қисмидаги тематик тўпламлар ўз тузилиши жиҳатидан бошқалардан фарқ қилади. Унда  илоҳий қонунга оид битта мақола ва  Баҳоий Битикларидан олинган тўрт мавзуга бўлинган парчалар келтирилган: муҳаббат ва билим; ростгўйлик, ишончлилик ва адолатлилик; қалб поклиги; мўминлик (итоат) ва Оллоҳга ишонч. Бироқ бошқа тематик тўпламларда бўлгани каби ҳам, бу ерда мақола ва ресурсларга тегишли бўлган саволларга оид парчалардан сайланмалар киритилган.

Found a typo? Please select it and press Ctrl + Enter.

Warning: "continue" targeting switch is equivalent to "break". Did you mean to use "continue 2"? in /home/u82801/public_html/old.bahai.uz/modules/mod_je_accordionmenu/helper.php on line 73

Консоль отладки Joomla!

Сессия

Результаты профилирования

Использование памяти

Запросы к базе данных