Ҳар бир инсоний мавжудотнинг  "жисмоний яратилишга тегишли бўлмаган" ажралмас моҳияти -  бу идрокли ва боқий руҳдир. Руҳ ва тана орасидаги боғлиқлик борасида, Ҳазрати Баҳоуллоҳ қуёшни метафора сифатида келтирадилар. «Инсон руҳи бу, қуёш, ундан вужуд нурланади ва тириклик қувватини олади - уни шу тариқа англамоқ лозим».

Шахснинг ривожланиши руҳ қувватидан фойдаланиш асносида содир бўлади. Ҳазрати Абдул-Баҳо айтадилар-ки, руҳ «жисмларнинг ҳақиқий моҳиятини кашф қилиш, модда хоссаларини англаш ва борлиқ сирларига шўнғиш  қобилиятига эга. Барча илмлар, билим, санъат, ажойиб ютуқлар, муассасалар, кашфиётлар ва ташкилотлар идрокли руҳнинг намоён бўлишидан келиб чиқади.

Бизнинг илоҳий фазилатларни акс эттира олишимиз фикримизни ва  қалбимиз кўзгуларини қай даражада тозалай олишимизга боғлиқ; бунга ибодат, муқаддас оятлар ўқиш ва уларни амалда қўллаш, билим олиш, хулқимизни яхшилаш ва муаммо-ю, қийинчиликлар дош бера олишимиз шунингдек, инсониятга хизмат қилиш орқали эришиш мумкин.

Ўлим келганда руҳ вужуддан ажралади ва камолот йўли сари абадий ривожланишда давом этади.

«Руҳ руҳий ҳаётга эришганидагина эзгу мевалар беради ва Илоҳий дарахт каби бўлади»
— Ҳазрати Абдул-Баҳо

Found a typo? Please select it and press Ctrl + Enter.

Warning: "continue" targeting switch is equivalent to "break". Did you mean to use "continue 2"? in /home/u82801/public_html/old.bahai.uz/modules/mod_je_accordionmenu/helper.php on line 73

Консоль отладки Joomla!

Сессия

Результаты профилирования

Использование памяти

Запросы к базе данных