Коинотда яратилган ҳар қандай нарса ўз моҳиятида Оллоҳни англашга элтадиган дарвозадир…” - Ҳазрати Баҳоуллоҳ

Баҳоий битиклари, Оллоҳнинг моҳияти, гарчи, биз ҳар бир  яратилган мавжудотда Унинг сифатларини топишимиз мумкин бўлса-да, ҳар қандай фоний идрокдан юқори эканини тушунтиради. Асрлар давомида У изчил кетма кет равишда, Оллоҳ Мазҳарлари сифатида танилган  Илоҳий Элчиларни юборди, қайсиким Улар инсониятни тарбиялаш ва йўналтириш, бутун бошли халқларда илгари мумкин бўлмаган даражада тамаддунни ривожлантириш учун ҳисса қўшиш қобилиятини уйғотишди.

Зуҳур »
Коинот яратувчиси бўлмиш Оллоҳ Билгувчи, Севгучи ва Раҳимдилдир. Жисмоний қуёш дунёни ёритгани каби, Оллоҳ нури барча мавжудотлар узра тўкилади.  Иброҳим, Кришна, Зардушт, Мусо, Будда, Исо, Муҳаммад ва яқин ўтмишдаги Боб ва Баҳоуллоҳ қаторидаги Мазҳарлар таълимоти ёрдамида инсониятнинг руҳий, интеллектуал ва ахлоқий қобилияти ривожланиб келган.

Табиат »
Табиатнинг гўзаллиги, бойлиги ва хилма-хиллиги - буларнинг барчаси Оллоҳ сифатларининг намоён бўлишидир. Бу бизда табиатга бўлган чуқур эҳтиромни уйғотади.  Инсоният табиат дунёсига тутқунликдан чиқиш қобилиятига эга ва шу ўринда, сайёрамиздаги улкан ресурслар фойдаланувчиси бўла туриб, у сайёранинг табиий ресурсларидан ўйғунликни сақлаш ва тамаддун ривожига ҳисса қўшишни қўллаган ҳолда фойдаланиш учун жавобгардир.

Доимий ривожланувчи цивилизация »
Инсоният гўдаклик ва болалик давридан ўтиб, ҳозир жамоавий етуклик остонасида турибдики,  бунинг яққол белгиси бутун инсон ирқининг глобал цивилизацияда бирлашишида бўлади. Ҳам маънавий ва ҳам моддий жиҳатдан гуллаётган бундай цивилизациянинг пайдо бўлиши,  ҳаётнинг маънавий ва амалий жиҳатларининг ўзаро ҳамжиҳатлик ва уйғунликда ривожланишидан иборат бўлади.

Found a typo? Please select it and press Ctrl + Enter.

Warning: "continue" targeting switch is equivalent to "break". Did you mean to use "continue 2"? in /home/u82801/public_html/old.bahai.uz/modules/mod_je_accordionmenu/helper.php on line 73

Консоль отладки Joomla!

Сессия

Результаты профилирования

Использование памяти

Запросы к базе данных