Оллоҳ сифатлари ҳар бир яратилмишда зоҳирдир. “Табиат, Парвардигорнинг иродаси ва имкон оламидаги Унинг жилваси ва зуҳуридир - деб ёзадилар Ҳазрати Баҳоуллоҳ У Оллоҳнинг “Яратгувчи” исмининг ифодасидир.

Цивилизация тараққиётини қўллаб- - қувватлаш учун ҳар доим моддий ресурслар зарур бўлади. Ҳазрати  Абдул-Баҳо таъкидлайдиларки,  инсоният “табиат лабораториясидан доим янги ва ажойиб нарсаларни олаверади”.  Цивилизация ривожланиши учун ернинг табиий ресурсларидан қай тариқа яхшироқ фойдаланиш кераклигини ўрганар эканмиз, ўз таъминотимиз ва бойликларимиз манбасига нисбатан кўрсатадиган муносабатимиз онгли бўлиши лозим.

Оллоҳ сифатлари аксини табиатда кўрар эканмиз ва уларни Унинг иродасининг ифодаси деб тушунар эканмиз, табиат оламига чуқур эҳтиром ҳисси билан тўламиз. Буни табиатга сажда қилиш чақириғи сифатида қабул қилиш керак эмас. Инсоният табиат дунёси тутқунлигидан озод бўлиш қобилиятига эга. «токи инсон табиат асири экан, у ўзини шафқатсиз ҳайвон каби тутади, чунки табиат дунёсида омон қолиш учун кураш заруратдир».

Шундай бўлса-да, табиат дунёси  инсон оиласининг барча аъзолари учун илоҳий омонатдир, зеро улар курраи заминдаги улкан заҳираларни оқилона бошқариш масаласида жавобгардирлар.

"Биз юрак тубидан ўзгаришга муҳтожмиз, барча тушунчаларимизни қайта кўриб чиқиб, фаолиятимизда янги йўналиш олишимиз зарур. Агар, башарият озодлигини таъминлаш назаримизга манзур бўлса, унда инсоннинг ички ҳаёти ҳам ва уни ўраб турган ташқи муҳити ҳам, ҳар иккаласи янгидан ўзгарган ҳолда шаклланиши лозим".  
— Шавқи Афанди номидан ёзилган мактубдан

Found a typo? Please select it and press Ctrl + Enter.

Warning: "continue" targeting switch is equivalent to "break". Did you mean to use "continue 2"? in /home/u82801/public_html/old.bahai.uz/modules/mod_je_accordionmenu/helper.php on line 73

Консоль отладки Joomla!

Сессия

Результаты профилирования

Использование памяти

Запросы к базе данных