«Гар Илоҳий билимнинг зилол сувларидан кичик бир томчисини ичганингда эди, ҳақиқий ҳаёт вужуд ҳаёти эмас, балки руҳ ҳаёти эканлигини ҳозирлик билан тан олардинг…»
— Ҳазрати Баҳоуллоҳ

Ҳазрати Баҳоуллоҳ Зуҳурида таъкидланишича, ҳаётимизнинг мақсади Оллоҳни билиш ва Унинг ҳузурига етишишдир. Бизнинг ҳақиқий моҳиятимиз бу - идрокли руҳ, қайсики эркин ирода ва англаш қудрати орқали бизга ўзимизни ва жамиятимизни мунтазам яхшилаш имконини беради. Оллоҳга ва инсониятга хизмат қилиш йўлидан бориш ҳаётни мазмунга тўлдиради ва руҳимизни танадан ажралгач, Яратувчиси сари абадий саёҳатни давом эттириш учун тайёрлайди.

Ушбу бўлимда тўртта мавзу кўриб чиқилади. Ҳар бир сарлавҳа остида бир неча саҳифа, мақолалар, Баҳоий битикларидан парчалар келтирилган, шунингдек берилган мавзулар чуқурроқ муҳокама этилган бошқа манбалар мавжуд.

Инсон руҳи »
Ҳар бир инсон бу дунёга фақат қисқа вақт ичида келадиган ва Оллоҳга яқинлашишда абадий давом этадиган идрокли руҳга эга. Ҳаётимизнинг мақсади яқинларимизга хизмат орқали руҳан ўсишдан иборат. Шундай йўл тута туриб, кейинги ҳаётимизда зарур бўладиган руҳий фазилатларга эга бўламиз.

Сиғиниш »
Ибодат, мушоҳада, рўза, зиёрат ва бошқаларга хизмат қилиш каби сиғиниш амалларининг диний ҳаётдаги роли. Ибодат диний ҳаётнинг ажралмас қисми ҳисобланади. Унинг ёрдамида алоҳида одамлар ва бутун жамоалар Оллоҳ ва инсоният ўртасида мавжуд бўлган ўзига хос муносабатни мунтазам равишда мустаҳкамлаши мумкин.

Саховатга тўла ҳаёт»
Шамнинг мақсади нур таратиш бўлгани каби, инсон руҳи ҳам сахийлик инъом этиш учун яратилган. Биз вақтимизни, энергиямизни, билим ва молиявий ресурларимизни беминнат тақдим этганимиздагина  хизматга бахшида ҳаётимизда энг олий вазифамизни бажарган бўламиз.

Феъл-атвор ва хулқ»
Бу дунёда руҳий фазилатларни ривожлантириш, хулқ-атворимизни доимий такомиллаштиришдан айри бир амал эмас, яъни ҳар бир инсон зотига ато этилган олийжаноблик ва бутунликни янада кўпроқ ифода этишдадир. Бундай руҳий фазилатларга ўз-ўзининг диққат марказида бўлиш орқали эга бўлиш мумкин эмас; улар бошқаларга хизмат қилганда ривожланади.

Found a typo? Please select it and press Ctrl + Enter.

Warning: "continue" targeting switch is equivalent to "break". Did you mean to use "continue 2"? in /home/u82801/public_html/old.bahai.uz/modules/mod_je_accordionmenu/helper.php on line 73

Консоль отладки Joomla!

Сессия

Результаты профилирования

Использование памяти

Запросы к базе данных