Умумжаҳон Адолат Уйи Баҳоий Эътиқодининг халқаро бошқарув кенгаши ва Ҳазрати Баҳоуллоҳ Аҳдининг ҳозирги кундаги маркази ҳисобланади. Ҳазрати Баҳоуллоҳ ушбу муассаса яратилишини Ўз қонунлар китоби Китоб-и-Ақдасда  буюрганлар .

Умумжаҳон Адолат Уйи бу - тўққиз кишидан иборат бўлган орган бўлиб, ҳар беш йилда барча Баҳоий миллий кенгашлари аъзолари томонидан сайланади. Ўз қонунлар китобида, Ҳазрати Баҳоуллоҳ Умумжаҳон Адолат Уйига инсоният фаровонлигига ижобий ҳисса қўшиш, таълим, тинчлик, глобал тараққиётни илдам суриш, ҳамда, инсон шаънини ва дин мавқеини ҳимоя қилишликни буюрди. Унинг зиммасига Баҳоий таълимотини тобора ривожланиб бораётган жамият талабларига мос равишда тадбиқ этиш жавобгарлиги юклатилган, шу боис Таълимотдаги  Муқаддас Матнларда аниқ ёритилмаган масалалар бўйича қонунларни нашр этишга ваколатлидир.

1963 йилда илк бора сайланганидан буён, Умумжаҳон Адолат Уйи Баҳоий жамоаларининг гуллаб-яшнайдиган цивилизацияни яратишда иштирок этиш қобилиятини ривожлантириш учун йўналтириб келмоқда. Умумжаҳон Адолат Уйи тавсия этган  кўрсатмалар Баҳоий жамияти Ҳазрати Баҳоуллоҳнинг умумжаҳон тинчлик ҳақидаги қарашларини ҳақиқатга айлантиришни ўрганар экан, унинг фикр ва ҳаракатлар бирлигини таъминлайди.

«Модомики ҳар бир куннинг ўз ташвиши ва ҳар бир ташвишнинг ўзига хос ечими бор экан, бундай амалларни Адолат Уйи Бошқарувчиларига топширамиз, токи улар даврнинг эҳтиёж ва талабларига бионан ҳаракат қилишсин».
— Ҳазрати Баҳоуллоҳ

Found a typo? Please select it and press Ctrl + Enter.

Warning: "continue" targeting switch is equivalent to "break". Did you mean to use "continue 2"? in /home/u82801/public_html/old.bahai.uz/modules/mod_je_accordionmenu/helper.php on line 73

Консоль отладки Joomla!

Сессия

Результаты профилирования

Использование памяти

Запросы к базе данных