Баҳоий жамоалари фаолияти ҳар бирининг ўз амал қилиш соҳасидан иборат бўлган муассасалар тизими орқали бошқарилади. Маъмурий тартиб деб танилган ушбу тизим ўз ибтидосини Ҳазрати Баҳоуллоҳ Битикларидан олади. Ул Зот бу тизим фаолиятини йўналтирувчи тамойилларни нозил этди, унинг муассасаларини ўрнатди, Ўз Каломининг ягона тавсифчиси сифатида Абдул Баҳони тайинлади ва Умумжаҳон Адолат Уйи ваколатларини жорий этди. Ўз Иродаси ва Васиятномасида Абдул-Баҳо Ўз набираси Шавқи Афандини Баҳоий Эътиқоди Муҳофизи сифатида тайинлади. Ўз хизматининг энг аввалидан Шавқи Афанди бутун кучини Маъмурий тартибни ривожлантиришга бағишлади, ҳамда унинг ибтидо шаклини яратиб, Умумжаҳон Адолат уйи сайловларига йўл очиб берди.

Бугун Умумжаҳон Адолат Уйи маъмурий тартиботнинг марказий бошқарув органидир. Унинг раҳбарлигида сайланмиш органлар, яъни Маҳаллий ва Миллий Руҳоний Кенгашлар сифтида танилган муассасалар -  ҳар бири ўз миқёсида қонун чиқариш, ижро этиш ва суд ҳокимиятини бажариш орқали баҳоий жамоаси ишларини юритмоқдалар. Маслаҳатчилар Муассасаси - қобилиятлари тан олинган шахслар тайинланган Муассаса бўлиб, Умумжаҳон Адолат Уйи раҳбарлигида фаолият юритади ва Баҳоий жамоаси ҳаётига маҳаллий миқёсдан бошлаб халқаро даражагача таъсир кўрсатади. Руҳоний Кенгашларга маслаҳат ёрдамида кўмак кўрсатишдан ташқари, ушбу муассаса аъзолари ҳаракатга бўлган интилишни  рағбатлантириб, шахсий ташаббусни ўстирадилар ва умуман Баҳоий жамоасидаги таҳсил жараёнига ҳисса қўшадилар.

Ўзига тегишли вазифаларни бажарар экан, Маслаҳатчилар ва Руҳоний Кенгаш муассасалари Баҳоий Эътиқодини ҳимоя қилиш ҳамда уни тарқатиш масъулиятини биргаликда ўз зиммаларига оладилар. Улар орасидаги ўзаро ҳамоҳанг муносабатлар дунё баҳоий жамоаси аъзоларини мунтазам равишдаги раҳнамолик, муҳаббат ва илҳом билан таъминлайди. Улар биргаликда жамият фаровонлигига ҳисса қўшиш учун йўналтирилган якка тартибдаги ва жамоавий ҳаракатларни жонлантирадилар.

Баҳоий муассасалари, нафақат  баҳои жамоаси ҳаётининг ички жиҳатларини бошқариш воситаси бўлиб ҳисобланади, ваҳоланки бу ҳам ўта муҳим. Энг аввало маъмурий тартиб, инсониятнинг жамоавий етукликка силжигани сайин, жамиятни бирга жипслаштириш ва қўллаб-қувватлашдан иборат  муносабатларни ўз ишида мужассам этгувчи Эътиқод руҳи оқадиган канал сифатида хизмат қилиш учун мўлжаллангандир.

«Ул Зотнинг янги дунёвий тартиботи, ҳозирда Унинг Ўзи яратган маъмурий муассасалар бўғинида гупураётган бир тизимки, дунё иттифоқининг ядроси ҳамда андазаси бўлиб хизмат қилажак, шубҳасизки, бу замин халқлари ва давлатларининг муқаррар тақдиридир»
— Shavqi Afandi

Found a typo? Please select it and press Ctrl + Enter.

Warning: "continue" targeting switch is equivalent to "break". Did you mean to use "continue 2"? in /home/u82801/public_html/old.bahai.uz/modules/mod_je_accordionmenu/helper.php on line 73

Консоль отладки Joomla!

Сессия

Результаты профилирования

Использование памяти

Запросы к базе данных