Ибодат диний ҳаётнинг ажралмас қисми ҳисобланади. Унинг ёрдамида алоҳида одамлар ва бутун жамоалар Оллоҳ ва инсоният ўртасида мавжуд бўлган ўзига хос муносабатни мунтазам равишда мустаҳкамлаши мумкин. Бу алоқа жамиятни ушлаб тургувчи  муносабатларга ҳаёт бахш этади, яъни, одамлар шунингдек, жамоа ва муассасаларнинг турли элементлари орасидаги муносабатлардир.

Бизнинг маънавий ҳаётимиз ва ўсишимиз учун ибодат муҳим аҳамиятга эга. Унинг орқали биз Оллоҳни улуғлашимиз ва Унга бўлган севгимизни ифода этишимиз, ҳамда Ундан ёрдам сўрашимиз мумкин. Мушоҳада қилиш қобилияти инсонга хос алоҳида бир хусусиятдир. Ҳақиқатда,  Баҳоий битикларида инсоннинг ривожланиши мушоҳада ва тафаккурсиз амалга ошиши мумкин эмаслиги айтилган. Рўза ва ҳаж зиёратлари бутун инсоният тарихи давомида муҳим роль ўйнайдиган яна икки сиғиниш туридир. Хизмат руҳида амалга оширилган юмуш ҳам ибодат сифатида қабул қилинади.

«Мутлақ ҳамжиҳатлик ва хурсандчилик руҳида тўпланиб, раҳмли Рабби томонидан нозил қилинган оятларни ўқинг. Бундай амалдан, ички қалб нигоҳига ҳақиқий илм эшиклари очилгай ва руҳингиз мустаҳкам бўлгай, қалбингиз эса, нурли қувончга тўлгай».
— Ҳазрати Баҳоуллоҳ

Found a typo? Please select it and press Ctrl + Enter.

Warning: "continue" targeting switch is equivalent to "break". Did you mean to use "continue 2"? in /home/u82801/public_html/old.bahai.uz/modules/mod_je_accordionmenu/helper.php on line 73

Консоль отладки Joomla!

Сессия

Результаты профилирования

Использование памяти

Запросы к базе данных