Эътиқод ғоялари

«Сизнинг Парвардигорингиз бўлмиш Меҳрибон Зот, бутун инсониятни бир тану, бир жондек кўриш истагини қалбида туйди».

Ҳазрати Баҳоуллоҳ

Дунё бўйлаб минг-минглаб жойларда Баҳоий таълимоти, алоҳида шахс ва жамоаларни ўз ҳаётларини яхшилаш ва цивилизация ривожланишига ҳисса қўшишлари учун руҳлантирмоқда. Баҳоий таълимоти - Оллоҳ ва динлар ягоналиги, инсоният  бирдамлиги, бидъатлардан воз кечиш, инсонга хос бўлган олижаноблик, диний ҳақиқатнинг босқичма-босқич аён бўлиши, руҳий сифатларни ривожлантириш, хизмат ва ибодатнинг ажралмаслиги, жинсларнинг фундаментал тенглиги, дин ва фан ўртасидаги мутаносиблик, инсон фаолиятининг барча жабҳаларида адолатнинг муҳимлиги, таълимнинг зарурийлиги ва одамлар билан жамоаларни инсониятнинг коллектив етукликка эришишида кўмаклашадиган институтларни бирлаштирадиган муносабатлар динамикаси каби муҳим мавзуларга қаратилган.

Вебсайтдаги мазкур бўлимнинг мақсади –  асосий Баҳоий қарашларини бир нечта мавзулар доирасида намойиш этиш: Руҳ ҳаёти: Оллоҳ ва Унинг Яратмиши; Муҳим асосий муносабатлар ва Умумжаҳон тинчлик.
Бундан ташқари «Ҳазрати Баҳоуллоҳ ва Ул Зотнинг Аҳди» бўлимида Баҳоий эътиқодининг вужудга келиши ҳамда Боб, Баҳоуллоҳ, Абдул-Баҳо ва Шавқи Афанди Ҳазратларининг ҳаёти ва фаолияти  ҳақида қисқача маълумотлар келтирилган. Унда шу жумладан, Умумжаҳон Адолат уйи ҳақида ҳам маълумотлар мавжуд бўлиб, Умумжаҳон Адолат Уйи Ҳазрати Баҳоуллоҳ томонидан жорий этилган муассасадир ва бутун дунё баҳоий ҳамжамияти Баҳоий таълимотини тадбиқ этишда кўрсатмалар олиш учун унга мурожаат этади.

Баҳоийлар нимага ишониши ҳақида янада кенгроқ маълумот олиш учун Баҳоийлар маълумотномалари кутубхонасидан фойдаланиб, у ерда Ҳазрати Боб, Баҳоуллоҳ ва Абдул-Баҳо  Битиклари, шунингдек Шавқи Афанди қулёзмалари ва Умумжаҳон Адолат уйи мурожаатномалари ва хабарларидан танланган асарларни ўқий оласиз .

 

Эй сиз, инсон фарзандлари! Оллоҳга эътиқод ва Унинг Дини асосини ташкил этувчи асосий мақсад, инсоният ирқининг манфаатини ҳимоя қилиш ва унинг бирдамлигини тарғиб этиш, ҳамда, муҳаббат-у,  биродарлик руҳини одамлар орасида парваришлашда мужассамлашгандир… Ушбу асосда нимаики қад кўтарган бўлса, ҳаётнинг ҳеч қандай ўзгариш ва тушунмовчиликлари уни заифлаштиролмайди, ҳамда сонсиз асрлар инқилоблари ушбу бинога путур етказолмайди.

Ҳазрати Баҳоуллоҳ

Image

Ҳазрати Баҳоуллоҳ ва Ул Зотнинг Аҳди

Баҳоий Эътиқоди вужудга келишининг асослари ва унинг ўзига хос бирлиги манбаи

.
Image

Руҳ ҳаёти
Абадий руҳ, ҳаёт қисмати ва руҳий фазилатларни ривожлантириш

Image

Оллоҳ ва Унинг Яратмиши
Оллоҳ, зуҳур, инсоният, табиат дунёси ва цивилизациянинг олдинга силжиши

Image

Муҳим муносабатлар
Шахс, жамоа ва муассасалар орасида инсоният бирдамлиги тамойилини ўзида намоён этувчи муносабатларни ривожлантириш

Image

Умумбашарий тинчлик
Тинчликка эришиш ва янги глобал цивилизацияни яратиш учун зарурий тамойиллар


Warning: "continue" targeting switch is equivalent to "break". Did you mean to use "continue 2"? in /home/u82801/public_html/old.bahai.uz/modules/mod_je_accordionmenu/helper.php on line 73

Консоль отладки Joomla!

Сессия

Результаты профилирования

Использование памяти

Запросы к базе данных