- Баҳоийлар нимага ишонишади – Бош саҳифа
- Ҳазрати Баҳоуллоҳ ва Ул Зотнинг Аҳди
- Руҳ ҳаёти
- Оллоҳ ва Унинг Яратмиши
- Муҳим муносабатлар
- Умумбашарий тинчлик
Баҳоийлар нимага ишонишади
Мазкур саҳифада баҳоий эътиқодининг асос ғоялари бир неча тематик бўлимларда тақдим этилган. Бу ерда Баҳоий Эътиқодининг келиб чиқиши ҳақида ўқиш, ҳамда, бутун дунё баҳоий жамоалари аъзоларини илҳомлантирувчи тамойил ва ғояларни тадқиқ этиш мумкин.
Ҳазрати Баҳоуллоҳ ва Ул Зотнинг Аҳди
Мазкур бўлим шарҳи — Баҳоий Эътиқоди вужудга келишининг асослари ва унинг ўзига хос бирлиги манбаи.
Ҳазрати Боб — Баҳоий Эътиқодининг Жарчиси
Ҳазрати Баҳоуллоҳ — Ваъда қилинган Зот, Ул Зотнинг келиши Ҳазрати Боб ва ўтган замондаги барча Илоҳий Элчилар томонидан башорат қилинган.
Ҳазрати Абдул-Баҳо — Ҳазрати Баҳоуллоҳ Ўз тўнғич ўғли Абдул-Баҳони ваколатли шарҳловчи ва Эътиқод Бош Раҳнамоси этиб тайинлади.
Шавқи Афанди — Баҳоий Эътиқоди Муҳофизи, Бобоси Ҳазрати Абдул-Баҳо томонидан тайинланган.
Умумжаҳон Адолат Уйи — Баҳоий Эътиқодининг Халқаро бошқарув кенгаши, Ҳазрати Баҳоуллоҳ томонидан яратилиши буюрилган.
Руҳ ҳаёти
Мазкур бўлим шарҳи — Абадий руҳ, ҳаёт қисмати ва руҳий фазилатларни ривожлантириш
Инсон руҳи — Ўлмас, идрокли руҳ - бу дунёга қисқа муддатга келади ва Оллоҳ сари яқинлашишда абадул-абад давом этади.
Сиғиниш — Ибодат, мушоҳада, рўза, зиёрат ва бошқаларга хизмат қилиш каби сиғиниш амалларининг диний ҳаётдаги роли.
Саховатга тўла ҳаёт — Биз энг юксак мақсадимизга фақат хизматга тўла ҳаёт орқали - вақт, энергия, билим, ва молиявий ресурсларимизни сахийлик билан тақдим эта олганимизда эриша оламиз.
Феъл-атвор ва хулқ — Бу дунёда руҳий фазилатларнинг ривожланиши хулқимизнинг доимий яхшиланиши билан чамбарчас боғлиқдир.
Оллоҳ ва Унинг Яратмиши
Мазкур бўлим шарҳи — Оллоҳ, зуҳур, инсоният, табиат дунёси ва цивилизациянинг олдинга силжиши.
Зуҳур — Оллоҳ, коинот Яратувчиси ўз Илоҳий Мазҳарлари таълимоти орқали интеллектуал ва ахлоқий қобилиятларни ўстиради.
Табиат — Табиат оламининг гўзаллиги, бойлиги ва хилма-хиллиги - барчаси, Оллоҳ сифатларининг изҳоридир.
Доимий ривожланувчи цивилизация — Гўдаклик ва болалик даврини ортда қолдириб, инсоният бугун ўзининг коллектив етуклик остонасида турибди.
Муҳим муносабатлар
Мазкур бўлим шарҳи — Шахс, жамоа ва муассасалар орасида инсоният бирдамлиги тамойилини ўзида намоён этувчи муносабатларни ривожлантириш
Инсон ва жамият — Инсоният болалик чоғидан улғайиб, ўзининг жамоавий етуклик даврига яқинлашар экан, шахс, жамият ва жамоат институтлари ўртасидаги муносабатлар ҳақида янгича тушунчанинг заруратига бўлган эҳтиёж тобора кучаймоқда.
Ягона инсон оиласи — Бизнинг ягона одамзод оиласига тегишли эканлигимиз ҳақидаги ишонч - Баҳоий Эътиқодининг негизидир.
Баҳоий Маъмурий Тартиби — Баҳоий жамоалари фаолияти ҳар бирининг ўз амал қилиш соҳасидан иборат бўлган муассасалар тизими орқали бошқарилади.