Жамиятда радикализм ва фанатизм сабаблари

image 2020 11 02 15 35 24

✅Ижтимоий тармоқларда кўпинча турли мавзулар кўтарилади, жумладан хоҳлаймизми йўқми, дин билан боғлиқ бўлган мавзулар. Охирги пайтларда, жамият ва илмий доира вакиллари жамият ичида, айниқса ёшлар орасида тоқатсизлик ва агрессияни келтириб чиқувчи диннинг радикаллашиб бораётгани ҳақидаги ўз хавотирлари билан бўлишмоқдалар. Радикализация натижасида торайган дунёқараш илмий андаза ва назарияларни инкор этишга олиб келади.  

Мазкур мақолада биз муштарийлар эътиборини Баҳоий Эътиқодининг жиҳат ва тамойилларидан бирига қаратмоқчимиз, зеро унингсиз жамиятда радикал оқимлар ва фанатизм чуқур илдиз отиб, гуллаши мумкин.   

✅ Руҳий нуқтаи назардан, Баҳоий таълимоти ҳар бир шахсни илмий ёндошув бўлмиш, ҳақиқатни мустақил излаш тамойилини тадбиқ этишга чорлайди, жумладан дин ҳақиқатларини тадқиқ этишда. Бу тамойилнинг талаби диний ақидаларни оилавий ёки маданий мерос сифатида кўр-кўрона қабул қилмасликдадир; аксинча, диний ҳақиқат инсон томонидан онгли ва системали равишдаги изланишнинг мавзуси бўлиши керак. 

✅ Дарҳақиқат, ушбу тамойил дин учун шунчалик аҳамиятлики, Баҳоуллоҳнинг тўнғич ўғли Абдул-Баҳо ўз чиқишларида, кўп марталаб диний ҳақиқатни излашда мустақил тадқиқотнинг муҳимлигига урғу берганлар ва уни динга нисбатан бўлган пассив ёндошув ёки муносабатга қарши қўйганлар:

«Шу сабаб биз, илоҳий насиҳатларни ёдда тутган ҳолда, ота-боболардан қолган ақидаларга шунчаки тақлид этишнинг самарасизлигини англашимиз лозим. Қолаверса, Ҳақиқат Қуёши илоҳий уфқнинг қай нуқтасидан кўтарилиб ёришмасин, унинг моҳиятини англаш ва уни қабул этиш туҳфасига эга бўлмоқ учун бор кучимизни сафарбар этишимиз керак».

– Абдул-Баҳо, Умумбашар сулҳни тараннум этмоқ, 271-бет

✅ Шунингдек, Баҳоий таълимотига биноан, бутун дунёда тинчликнинг барқарор бўлиши, охир оқибат мана шу тамойилнинг тадбиқ этилишига боғлиқдир:

«Гар барча халқлар ҳақиқатни тадқиқ этишга интилсалар, улар шубҳасиз уни топадилар ... Токи улар турли тақлидларга амал қилар эканлар ва ҳақиқат ҳақидаги билимдан маҳрумлар, дунёдаги урушлар давом этаверади, ёвузлик ва исёнлар баланд келаверади. Агар улар ҳақиқатни тадқиқ этсалар, унда адоват ва нафратдан асар ҳам қолмагай, ҳамда мутлақ тотувликка эришилгай».

– Абдул-Баҳо, Умумбашар сулҳни тараннум этмоқ, 222-бет

✅ Ҳақиқатни излаш ва англаш тўғрисида Абдул-Баҳо унинг тўрт усулини санаб ўтадилар

1. Биринчи усул - ҳиссий (эмпиризм), воқеъликни маълум бир даражада билиш имкониятини берсада, ҳолбуки ўз чекловларига эга.

«Ҳозирги пайтда барча Оврўполик олимлар бу усулни энг мукаммал деб ҳисоблашади: уларнинг таъкидлашича, ҳис этиш орқали англаш, билимга эга бўлишнинг асосий усулидир; бу усулнинг нуқсонларга йўл қўйиши ва номукаммаллигига қарамай, улар уни энг юксак усул деб биладилар. Масалан, ҳиссиётлардан энг мукамали кўзнинг кўриши. Бироқ кўз гирдобни сув деб билади, у кўзгулардаги тасвирларни ҳақиқий воқеълик сифатида кўради. Улкан жисмлар масофада кичик кўриниб, айланаётган сатҳдаги нуқта айлана бўлиб кўринади. Кўзга замин ҳаракатсиз, қуёш эса ҳаракатланётгандек кўринади. Яна кўплаб ҳолатлар борки, кўз хатога йўл қўяди. Шу боис унга ишона олмаймиз”.

– Абдул-Баҳо, «Баъзи саволларга жавболар», 343-бет.

✅Шундай бўлсада, ҳиссиётларнинг мукаммаллигигига берилган урғуга қарамай, Баҳоий таълимотида эмпирик ёндошув билим ва тушунчага эга бўлишнинг зарурий механизми сифатида қаралади.

Абдул-Баҳо эмпирик шакл ва белгиларнинг интеллектуал концепцияларни узатишда зарурлигини аниқ баён этганлар. Қайсидир жиҳатдан, Абдул-Баҳонинг метафизик(руҳий) воқеъликни тушунишда бизнинг конкрет деталлар ва ҳиссий объектларга муҳтожлигимизни таъкидлагувчи арастувий ёндошув билан розилигини кўриш мумкин.

2. Иккинчи усул ақлга асосланган. Воқеъликни тушунишнинг бу усули инсон онгининг мантиқий фикрлаш қобилиятига таяниб, асосан фалсафада ўз тадбиқини топади. Ақл ва ҳиссиёт орасидаги файласуфларнинг баҳси фалсафанинг ўзидек кўҳна.

Умуман олганда, рационалист-файласуфлар илмий эмпиризмнинг норози тарафдорлари бўлиб қолмоқдалар, уларнинг сўзларига қараганда, илмий эмпиризм барчаси баҳсли бўлган чекланган ва қисмий ҳақиқатлар билан қониқади.

✅Эмпиризм тарафдорлари ўз ўрнида, рационалист-файласуфларларнинг баландпарвоз даъволарини инкор этиб, биз билишимиз мумкин бўлган барча нарсалар, мана шу эмпирик ҳақиқатлар, дея таъкидлайдилар.

Рационалистлар ҳам ўз ўрнида, ҳақиқатни тушуниш ва қабул этишда биз эмпирик услублардан четга чиқишимиз, ҳамда ҳиссиётларга боғликликидан озод бўлган ақл-идрок туфайли қилинадиган хулосаларга келишимиз керак, дея таъкидлашда давом этадилар. Бироқ, Баҳоий таълимотида ақл-идрокнинг ўз ўзидан ишончли ва барча нарсани қамрагувчи эмаслиги тан олинади. Бу фикрни изоҳлаш учун Абдул-Баҳо қадим файласуфлар орасидаги баҳcни мисол тариқасида келтирадилар:

«Улар барча нарсаларни ақл-идрок ёрдамида исботлар эдилар ва далиллар мантиқини маҳкам ушлар эдилар. Уларнинг барча далиллари ақлий далилар. Шундай бўлишига қармай, улар ўз фикрларида тарқоқ эдилар, уларнинг қарашлари бир-бирига зид эди. Улар ўз қарашини ўзгартирган пайтлар ҳам бўлган, масалан, йигирма йил мобайнида мантиқий далиллар ёрдамида улар бирон бир нарсанинг борлигини исботлар эдилар ва сўнгра яна ўша мантиқий далиллар ёрдамида уларни инкор этар эдилар.

… Демак, ақлий исботларга асосланган билимнинг номукамаллиги ҳам аниқдир ва ўтмиш файласуфларининг ўз фикрларида ўзагурвчан ва турғун эмаслиги ушбу таъкид фойдасига шаҳодат беради. Гарчи англашнинг бу усули мукаммал бўлганида эди, барчалари ўз фикр ва ғояларида муштаракликка келишлари керак эди.

– Абдул-Баҳо, «Баъзи саволларга жавболар»

Ўз суҳбатларидан бирида Абдул-Баҳо шундай дея эътибор берганлар:

«… мантиқий фикр юритишни нуқсонсиз мезон деб белгилаб бўлмайди.

Масалан, ўтмиш асрлардаги буюк ихтиро ва кашфиётларнинг аксарияти нотўғри бўлиб чиқмоқда ва улар замонавий фан томонидан инкор этилмоқда. Математиклар, астрономлар, химиклар ўтмиш олимлари чиқарган хулосаларни неча марталар инкор этиб, улар мантиқининг хатолигини исботладилар; бизнинг мулоҳазаларимизда доимийлик йўқ, шартсиз ва якуний ҳеч нарса йўқ; барча нарса ўзгаришга мойил, модомики инсоннинг ақлий қобилияти тараққий этар экан, у янгидан-янги изланишлар олиб боради… Бугунда исботланган ва инкор этиб бўлмас дея ҳисобланган ҳақиқат, келажакда хато дея эълон қилиниб, инкор этилиши мумкин”.

– Абдул-Баҳо, Умумбашар сулҳни тараннум этмоқ

✅Аммо, бундай таъкидни идрокдан воз кечиш, деб қармаслик керак, борингки, ақлий танқид деганда моҳиятан ушбу иборанинг қотиб қолган изоҳи назарда тутилади. Бошқача қилиб айтганда, агар инсоният ўтмишдаги ақлий хулосаларга кўр-кўрона ва ўжарлик билан ёпишиб оладиган бўлса, вақт ўтиши ва цивилизация тараққиёти билан ақл ҳақиқатни англаш йўлида тўсиққа айланиши мумкин. Баҳоий таълимоти  

илоҳий маърифатни англашни прогрессив ва эволюцион жараён деб тарифлайди, унда ақл, ўзининг жараёний йўналиш ифодасида барча динлар ичра ўтувчи, умумий қамрагувчи бир бутун идрок билан яхлит деб қаралади.

3.  Учинчи усул – анъанавий.  Воқеъликни танишнинг бу усули турли маданиятларда мавжуд бўлган, анъанавий диний эътиқод тизимларига содиқликка асосланадики, улар вақт ўтиши билан турли замонавий диний мактабларга бўлинганлар. Ушбу эътиқод тизимлари одатда, анъанавий диний конфессияларнинг муқаддас битикларига асослангандир. Абдул-Баҳонинг айтишларича:

«…бу усулга биноан, ҳар қандай хулоса ёки таъкид муайян диний китобда қайд этилган ривоятлар билан тасдиқланиши керак. Ҳатто Муқаддас Китобларнинг, яъни Илоҳий Китоблар ўрганилганда ҳам, биз савол беришимиз керакки, “Ким бу матнларга изоҳ бераяпти? Қандай ваколатли манба бу Китобларга изоҳ беришга лаёқатли?”   

Бу тафсирлар инсон идроки ёрдамида берилган бўлса ва гар идрок ёки ақлий қобилият маълум бир саволларга жавоб беришга қодир бўлмаса ёинки мужтаҳид уламоларнинг Муборак Оятларга берган шарҳлари бир-бирига зид бўлса, бундай усул хулосаларининг аниқлигига таяниш мумкинми?” 

– Абдул-Баҳо, Умумбашар сулҳни тараннум этмоқ

✅Бизга маълумки, ақл-идрокнинг маълум бир ҳолатда қотиб қолиши каби, анъаналарнинг ҳам догматик фикрлаш тарзига айланиб қотиб қолишга мойиллиги бор. Аксинча ҳам бўлиши мумкин, агар бирон бир анъана ривожланиб бораётган ақл томонидан ҳаракатланувчи туртки олса, у фойдали бўлиши ва воқеъликни тадқиқ этишнинг ишончли усулига ҳам айланиши мумкин. 

4. Ҳақиқатни англашнинг тўртинчи усули – интуиция.

Интуиция деганда нимани тушунамиз? Интуитив тушунча инсон руҳининг маҳсули, қалбимизнинг садоси.

«Ўтмиш файласуфларининг аксарияти ички ёришув(басират) ва кашфиётларга асосланганлар. Ўз хулосаларини илгари сурганда, улар “Бу билим менга кўкдан очилди” ёки “Интуицияга(кўнглимга) қулоқ тутдим” дея эълон қилганлар. Иллюминатлар шундай олимлар қаторига тегишли. Интуиция ва илҳом ўз моҳиятида инсон юрагининг рағбати ва сезгирлиги. Баъзан юрак садоси шайтоний “мен”нинг овози ҳам бўлиши мумкин. Қандай қилиб унинг манбаини аниқлашимиз мумкин? Савол шундаки, қандай қилиб инсон руҳи интуиция ёрдамида илоҳий илҳомни шайтоний вас-васадан ажрата олиши мумкин? 

 – Абдул-Баҳо, Умумбашар сулҳни тараннум этмоқ

✅ Юқорида келтирилган мулоҳазалар, воқеъликни танишда, инсоний идрокнинг ўз хулосасида таянадиган ҳар тўрталла усул ёки мезонининг номукаммал ва ноаниқ эканлигидан яққол далолат беради. Уларнинг бари нотўғри ёки хато таъкидларга олиб келиши мумкин. Бироқ, бирон бир англанган таъкид, ҳиссий сезгирликка мос келадиган исботлар билан мустаҳкамланган бўлса ва ақлий далилларга қарши бўлмаса, анъанавий шарҳлар ва интуицияга мувофиқ келса, бундай таъкидга тўласинча ишониш ва уни ҳақ деб санаш мумкин, зеро у, англашнинг мавжуд усуллари билан текширилган ва вақт билан синалиб, тан олингандир. Агар биз фақат бир усулдан фойдалансак, унда хатога йўл қўймаслик истисно эмас. Бундай хулоса равшан ва шубҳасиздир.  

 

Found a typo? Please select it and press Ctrl + Enter.

Warning: "continue" targeting switch is equivalent to "break". Did you mean to use "continue 2"? in /home/u82801/public_html/old.bahai.uz/modules/mod_je_accordionmenu/helper.php on line 73

Консоль отладки Joomla!

Сессия

Результаты профилирования

Использование памяти

Запросы к базе данных