Литература

Мухаббат атиргуллари

Мушоҳада учун матнлар

Баҳоий Битикларидан Сайланма

Ҳазрати Баҳоуллоҳ Битикларидан сайланмалар

* * *

Инсон ўзига биронта ҳам йўл тасаввур эта олмайдиган жойда, У минглаб эшикларни очиб қўйгусидир.

* * *

Сиз – бир дарахтнинг мевалари-ю, бир новданинг япроқларисиз. Бир-бирингизга буюк муҳаббат билан муносабатда бўлинг, иноқлик, дўстпарварлик ва хайрихоҳлик руҳи билан тўлиб-тошинг.

Бирдамлик шуъласи шунчалик кучликим, у бутун ер юзини ёритмоққа қодир.

* * *

Ширинсуханлик қалбларни ром этади. У сўзларга маъно бахш этгувчи маънавий нондир. У донолик ва идрокнинг нурли сарчашмасидир.

* * *

Ҳақ айтурман сизга: тил эзгуликни эслаш учун берилган, уни нолойиқ нутқ ила таҳқирламанг. Оллоҳ сизнинг ўтмишингиздан кечди. Эндиликда, фақат ўзингизга муносиб ва ярашадиган сўзларни сўзланг, бўҳтондан, ҳақоратдан ва инсон юрагини изтиробга соладиган барча нарсалардан сақланинг.

* * *

Эй Руҳ ўғли! Мана сенга биринчи насиҳатим: пок, меҳрибон ва мунаввар қалбга эга бўлгинким, абадий, боқий, доимий ва азалий салтанатга эришурсан.

* * *

Эй Руҳ ўғли! Менинг назаримда энг севимли нарса адолатдир. Менга юз бурадиган бўлсанг, ундан юз ўгирма. Менинг ишончимни қозонмоқчи бўлсанг, унга беписандлик қилма. Унинг ёрдамида нарсаларга бошқалар нигоҳи билан эмас, ўз назаринг билан қарай оласан, яқининг фаҳми билан эмас, ўз фаҳминг ила идрок эта биласан. Қандай бўлмоғинг даркорлиги борасида ўз қалбингда ўйлаб кўр. Дарҳақиқат, адолат Менинг сенга туҳфам ва Менинг латиф ғамхўрлигим нишонасидир. Уни доим кўз ўнгингда тут.

* * *

Инсонлар мангу ривожланиб боргувчи тамаддунни олға жилдириш учун яратилганлар... Ёввойи ҳайвонлар каби яшаш инсонга номуносибдир.

Унга хос бўлган фазилатлар – сабр-тоқат, раҳм-шафқат, меҳр-мурувват, ҳамда, қайси халққа ва қайси қавмга мансублигидан қатъи назар, ер юзидаги барча кишиларга бўлган мухаббатнинг моҳиятидан иборатдир.

* * *

Эй Руҳ ўғли! Мен сени ғаний қилиб яратдим; нега сен ўзингни фақир деб ҳисоблайсан? Мен сени олижаноб қилиб яратдим, нега сен ўзингни залил деб биласан? Мен сени билимлар моҳиятидан яратдим, нега сен Мендан ўзгадан билим излайсан? Мен сени муҳаббат лойидан ясадим, сен қандай қилиб бошқа нарса билан машғул бўла оласан? Нигоҳингни ўзингга қарат ва ўзингдаги қудратли, кучли ва мустақил мавжуд Мени топурсан.

* * *

Эй борлиқ ўғли! Сендан ҳисобот талаб қилмасларидан олдинроқ, ҳар куни ўзингга ҳисобот бериб бор, зеро, ажал тўсатдан келади ва сендан қилган амалларингга кўра ҳисобот талаб этилгусидир.

* * *

Эй инсон ўғли! Ҳар бир нарсанинг ўз аломати бор. Муҳаббат белгиси – Менинг амру-иродатимда собитлик ва Менинг синовларимда сабрлиликдир.

* * *

Эй одамзод ўғли! Гар сенга неъмат насиб қилса, шод бўлма ва гар зиллат бошинга тушса, қайғурма; чунки буларнинг ҳар бири муддати етганда йўқликка кетади ва бир лаҳзадаёқ заволга юз тутади.

* * *

Эй менинг тахтимга яқинлашган банда! Ёвузликни тинглама ва уни кўрмагин, тубан кетма, қайғурма ва оҳ-зор этмагин. Ёмонликни тилга олмагинким, ўзинг ҳақингда ҳам ёмон гап эшитмагайсан; бошқаларнинг нуқсонларини ошириб-тоширмагинким, ўз нуқсонларинг ҳам йирик бўлиб кўринмагай; ҳеч кимсага хорлик тиламагинким, ўз хорлигинг очиқ-ошкор бўлмагай. Ана шундагина ўз умрингнинг сониялардан ҳам қисқароқ кунларини равшан идрок, беғубор юрак, мусаффо хаёл ва бегуноҳ руҳ ила яшай бошлайсанким, оқибатда ушбу фоний қобиқни шод ва озод итқитиб отгайсан, ниҳон маънолар жаннатига қайтгайсан ва умрбоқий салтанатда абадий истиқомат этгайсан.

* * *

Диннинг моҳияти сўзларнинг камчиллигида ва амалларнинг мўл-кўллигидадир...

* * *

Эй Менинг бандам! Ўз қалбингни ёвузликдан покла ва ҳасадни билмаган ҳолда илоҳий муқаддаслик даргоҳига дохил бўл.

* * *

Ўз фарзандларини қатъий эътиқод руҳида тарбиялаш ота-онанинг устувор бурчидир, зеро, Илоҳий диндан айрилган бола ўз ота-онаси, ўз Оллоҳининг марҳаматига интилмай қўяди. Ҳар бир шарафли амал дин нуридан бунёд бўлади; бу олий инъомдан жудо бўлган бола ёвузликдан юз буролмайди, эзгуликка яқинлаша олмайди.

* * *

Адолат ва ҳаққоният инсонларни асрагувчи эгизак-муҳофазакорлардир. Улардан шу қадар ҳузур-ҳаловатли ва доно сўзлар тараладики, оқибатда улар дунёга фаравонлик, халқларга ҳимоя бахш этади.

* * *

Бугунги кунда Оллоҳга Эътиқод ва Унинг Динининг моҳияти шундаки, ер юзидаги мавжуд турли жамоа ва кўплаб диний ақидаларнинг кишилар ўртасида адоват туйғуларини келтириб чиқишига йўл қўймасликдадир. Ушбу қарор ва қонунлар, ушбу қудратли таълимотлар ягона Манбадан келиб чиқади ва уларнинг ҳаммаси ягона Ёруғликнинг шуълаларидир. Уларни бир-биридан ажратиб турадиган фарқлар эса, ҳар бир дин намоён бўладиган замона талаблари билан тушунтирилади.

* * *

Барча кишилар билан дўстона ва биродарлик руҳида муносабатда бўлингиз. Агар сиз қандайдир ҳақиқатга эришсангиз, агар сиз бошқаларда бўлмаган жавоҳирга эга бўлсангиз, уни одамлар билан баҳам кўринг, фақат буни эзгулик ва хушмуомалалик тили билан баён этинг. Агар сизнинг инъомингиз қабул қилинса, кўзлаган мақсадингиз рўёбга чиқса, сизнинг ниятингиз амалга ошган бўлади. Агар кимдир ушбу ҳақиқатни рад этса, у кимсани ўз ҳолига қўйинг ва унга Оллоҳдан ҳидоят сўранг. У билан хайрихоҳ бўлмасликдан эҳтиёт бўлинг.

* * *

Дарҳақиқат, билим инсон учун ҳақиқий хазинадир, у – шон-шараф, саховат, шодлик, юксалиш, сурур ва мамнуният манбаидир. Унга интилганлар комрон, интилмаганлар шўрлик – нотавондир.

* * *

Эй борлиқ ўғли! Ушбу дунёга маҳлиё бўлма, зеро, олтинни олов ила синаймиз, бандаларимизни эса олтин билан.

* * *

Руҳий фароғат – инсон ҳаётининг ҳақиқий асоси, чунки, заминдаги ҳаёт кулфат учун эмас, бахт учун; ғам учун эмас, шодлик учун яралгандур.

Ҳазрати Абдул-Баҳо асарларидан сайланмалар

Ҳар бир инсонда фақат таҳсинга лойиқ жиҳатларни кўрмоқ лозим. Шу тарзда ҳар бир кишига дўст бўлишингиз мумкин. Мабодо, сиз одамларга уларнинг камчиликлари нуқтаи назаридан нигоҳ ташласангиз, улар билан дўстлашиш ниҳоятда қийин бўлади. Шу сабаб, одамларга назар солар эканмиз, уларнинг камчиликларини эмас, балки, мувафаққиятга эришган жиҳатларини кўра билмоғимиз лозим.

* * *

Мен сизнинг ҳаммангизни ва ҳар бирингизни ўз фикр ва туйғуларингизни муҳаббат ҳамда хайрихоҳлик тўлқинларига уйғунлаштиришга даъват этаман. Мабодо, миянгизга уруш ҳақидаги фикр келиб қолса, бу фикрни ундан кучлироқ бўлган тинчлик ҳақидаги фикр билан қувиб чиқаринг. Нафрат ҳақидаги фикр ундан кучлироқ бўлган муҳаббат ҳақидаги фикр билан парчаланиб ташлансин.

Тушкунликка тушманг! Ярим йўлда тўхтаб қолманг! Самимият ва муҳаббат нафратни енгади. Бизнинг кунларимизда амалга ошиши мумкин эмасдек туюлган қанчадан-қанча воқеалар содир бўлмоқда! Хамиша Тинчлик Шуъласидан нигоҳингизни узманг! Ҳар бир инсонни самимий муҳаббат билан севинг. «Муҳаббат – инсон юрагида Муқаддас Руҳнинг эсиб турган шабадасидир». Бардам бўлинг. Қунт билан меҳнат ва ибодат қилгувчи ўз фарзандларини Оллоҳ ҳеч қачон тарк этмайди.

* * *

Инсон Оллоҳга юзланганида ўз атрофида фақат қуёш нурини кўради. Ҳамма кишилар унга биродар бўлиб қоладилар. Мусофирлар билан учрашганингизда ўзингизнинг лоқайд ва совуққонлигингизга сабаб бўладиган шарт-шароитларга йўл қўйманг. Дўстона муносабатингиз фақат тилдагина бўлмасин; йўлингизда учраган барчага нисбатан юрагингиз илтифот ва муҳаббат билан тўлиб тошсин.

* * *

Оллоҳ Ўз фарзандларини имдодсиз қолдирмайди, қиш зулмати уларнинг тепасида қуюқлаша бошласа, У тағин Ўзининг янгиланувчи ярлақаган баҳорлар бахш этадиган Элчи ва Пайғамбарларини йўллай бошлайди. Ҳақиқат Қуёши тағин олам уфқларидан кўтарилиб, Янги нурафшон кунларни кўришлари учун ғофилларнинг кўзларини равшан этади ва уларни уйқудан уйғотади. Ва шунда инсоният шажараси гуллаб, халқларга шифо бахш этгувчи адолат меваларини бера бошлайди.

* * *

Баъзи бир эркак ва аёллар ўз фикр-мулоҳазаларининг улуғвор эканлиги билан ифтихорланадилар; бироқ, ҳаётга татбиқ этилмас экан, бу фикр-мулоҳазалар самарасиздир - фикрнинг қудрати унинг амалга ошиши билан аниқланади.

* * *

Муҳаббатнинг моҳияти сўзларда эмас, амалда намоён бўлади – қуруқ сўзлар таъсирсиздир.

* * *

Биз камбағал, хаста, ёмон кийинган, тирикчилик воситаларидан маҳрум, бироқ, руҳан қудратли кишиларни тез-тез учратиб турамиз. Уларнинг жисмоний изтироблари қай даражада бўлмасин, руҳлари озод ва соғломлигича қолаверади. Ва аксинча, биз бой-бадавлат, жисмонан бақувват ва соғлом, аммо, руҳан тузалмас хаста кишиларга ҳам нақадар тез-тез дуч келамиз.

* * *

Ўз кайфиятингнинг қули эмас, соҳиби бўл. Лекин, ўзингни ғазабланган, эзилган, таҳқирланган ҳис этганингда ва сенинг руҳинг, ҳатто, ибодатдан ҳам имдод ва таскин топа олмай қолганида айбсиз равишда ёки айбига кўра ҳамма нарсадан маҳрум бўлган, қайғураётган, изтироб чекаётган кимсаларга шодлик бахш этгали шошил! Айни пайтда сендан кўра мушкулроқ аҳволда қолган бошқа бир кимсага ўзингни, ўз иқтидорингни, ўз фурсатингни, ўз фароғатингни қурбон қил – ана шундагина сенинг оғир аҳволда қолган руҳинг Оллоҳ олдида диёнатли бир итоатгўйга айлангусидир.

* * *

Ўзимизнинг заминий ташвишларимиздан кўра юксакроқ бўлган нимагадир интилишимиз лозим; моддий илинжлардан халос бўлиб, руҳий чанқоқлик билан яшамоғимиз шарт; Оллоҳнинг «Бир-бирингизни севинг»деган ваҳийсига хизмат қилишдан қалбларимизни шодликка тўлдирувчи Соҳиби Қудратнинг мангу ҳузурбахш Марҳаматига ўз назаримизни қаратмоғимиз керак.

* * *

Эй покиза қалб! Тўғрилик сўқмоқларидан ва тақво йўлларидан юргилким, токи ростгўйлик шарофати билан сен Ҳақиқат тахтига чиқмоғинг, тақво билан эса абадий эҳтиромга эришмоғинг мумкин. Агар дунёнинг барча гуноҳлари тарозининг бир палласига, ёлғон эса иккинчи палласига қўйилса, тарози мувозанатга келган бўлур эди; йўқ, ёлғон балоси оғирроқ чиқарди, зеро, унинг зиёни бошқа барча зарарлардан ортиқдир. Сен учун дин ақидаларини тарқата туриб, ёлғончи бўлгандан кўра, ҳақиқатни айтгувчи шаккок бўлганинг яхшироқдир.

* * *

Кундан-кунга амалларингиз гўзал ибодатга ўхшаб боришига интилинг. Оллоҳга юз тутинг ва ҳамиша тақволи ва олижаноб бўлишга ҳаракат қилинг.

Камбағалларга ёрдам беринг, йиқилганларни кўтаринг, беморларни даволанг, журъатсизларни руҳлантиринг, мазлумларни озод қилинг, тушкунликдагилар дилида умид уйғотинг, уйсизларга бошпана беринг!

Инсон қалбларини ўқиб тургувчи Оллоҳга, биз сўзларимизни ҳаётга нақадар татбиқ этаётганимиз аёндир.

* * *

Оллоҳ ризолигининг энг яхши усули – бир-бирингизни севишингиздир.

* * *

Агар она ўз фарзадининг яхши иш қилганини кўрса, дарҳол уни мақтаб қўймоғи, ўзининг унга хайрихоҳ эканлигини билдирмоғи, шу билан унинг қалбини шодликка тўлдирмоғи лозим.

* * *

Модомики, дин ахлоқий фазилатларни тарбиялар экан, демак, у ҳақиқий фалсафадир ва фақат унинг заминида абадий тамаддунни яратиш мумкин.

* * *

Бизни ҳар бир қадамимизда кузатиб турган синовлар, бизнинг барча кулфат ва изтиробларимиз, хор-зорлик ва машаққатларимиз моддий олам натижасидир; Руҳ Салтанатида эса, ҳеч нарса қайғуга солмайди. Ўз фикрлари билан ушбу Салтанатда яшайдиган инсон чексиз шодликни ҳис этади.

Касалликлар - тана маҳсули - инсонни четлаб ўтмайди, бироқ, улар инсон ҳаётининг фақат юзасига тегиб ўтади, унинг тублари эса тинч ва сокинлигича қолаверади.

* * *

Инсон жисмини вайрон этгувчи ажал унинг абадий, барқарор, на туғилиш ва на ўлимни билмайдиган руҳи олдида ожиздир.

* * *

Биродарлик муҳаббати ила бирлашингиз, фақат ўзингизга қадрли бўлган кимсалар учун эмас, балки, бутун инсоният учун ҳаётингизни қурбон этишга тайёр бўлингиз. Барча одамларни бир оила аъзолари каби кўрингиз, зеро, улар Оллоҳ фарзандларидир, шунда улар ўртасида ҳеч қандай тафовут кўрмагайсиз.

* * *

Мусиқада кўплаб турли-туман оҳанглар қўшилиб ягона баркамол куйга айлангани каби инсоният оиласидаги ранг-баранглик ҳам муҳаббат ва уйғунлик манбаи бўлмоғи лозим. Мабодо, сиз бошқа миллат ёки бошқа ирқдаги кишини учратиб қолсангиз, унга ишончсизлик билан боқманг ва ўз таомилингиз қобиғига бекиниб олманг – уларни шод-хуррам бўлиб олқишланг, сизнинг аҳволингизни ҳис этишлари учун уларга имкон беринг. Уларни инсониятнинг гўзал боғидаги ранг-баранг атиргуллар деб фараз қилинг, улар билан муштарак эканлигингиздан хурсанд бўлинг.

* * *

Бугунги энг долзарб вазифа – инсон табиатини мукаммаллаштириш, ахлоқни поклаш, феъл-атворни яхшилашдир. Раҳмон Оллоҳнинг севимли бандалари Унинг яралмишлари олдида шундайин сифат ва амалларни намоён этишлари шартки, уларнинг шарофати билан муқаддаслик боғларидан эсадиган шабадалар бутун заминни ўз муаттар бўйларига тўлдирмоғи, ўлик қалбларни қайта тирилтирмоғи лозим.

* * *

Душманликнинг асосий сабаби - диний раҳнамолар ва воизлар томонидан дин моҳиятининг хато талқин қилинишидадир. Улар ўз издошларини ўзлари ибодат қилаётган дин Оллоҳга манзур ягона дин эканлигига, бошқа ҳар қандай диний эътиқод тарафдорлари барчани севгучи Отамиз томонидан лаънатланишига, ҳамда, Унинг шафқат ва марҳаматидан жудо бўлишига ишонтирадилар. Бу кишилар ўртасида ихтилоф, такаббурлик, жанжал-низоларни туғдиради. Агар диний хурофотлар барҳам топганда эди, халқлар ўртасида тинчлик ва тотувлик тантана қилган бўлур эди.

* * *

Эй Оллоҳнинг севимли бандалари! Ҳаммага меҳрибон бўлинг, ҳар бир кишига ҳамдардлик қилинг; кишиларнинг қалби ва ақли тозаланиши учун имкони бўлган ҳамма нарсани адо этинг; ҳар бир кўнгилни шод қилишга интилинг. Ҳар бир ўтлоқ учун қут-барака ёмғири бўлиб ёғинг, ҳар бир дарахт учун оби-ҳаёт бўлиб оқинг; инсониятни майин мушку-анбар ифоридай ўраб юринг, изтиробда қолганлар учун тоза ҳаётбахш шабададек эсиб туринг. Барча чанқоқларга нажот элтгувчи анҳор бўлинг, йўлидан адашганлар учун жонкуяр раҳбон бўлинг; етимга ҳам ота, ҳам она, кексага севимли ўғил ё қиз, камбағалга мўл-кўл хазина бўлинг. Муҳаббат ва самимий дўстликни самовий ҳузур-ҳаловат деб, адоват ва нафратни дўзахий азоб-уқубат деб билинг.

* * *

Сиз ўз мулоҳазаларингиздан аълороқ мулоҳаза юритадиган кишилар билан муносабатда бўлганингизда улардан юз ўгирманг. Ҳамма ҳақиқат излайди, ҳақиқатга эса кўплаб йўллар олиб боради. Ҳақиқатнинг кўплаб жилолари бор, бироқ, унинг моҳияти ягонадир. Зиддият ва фикрлар ранг-баранглиги сиз билан яқинларингизнинг бегоналашиб кетишига, жанжал-низоларга, адоватга, юрагингизда нафрат туғилишига сабаб бўлмаслиги лозим.

* * *

Мукаммал муҳаббат ғаразсиз ва ҳар қандай кишанлардан мутлақ эркин бўлмоғи лозим. Оилага бўлган муҳаббат чекланган, чунки, қон-қариндошлик муносабатлари энг мустаҳкам ришталардан эмасдир. Кўпинча бир оила аъзолари ўзаро нифоқда яшайдилар ва ҳатто, бир-бирларини кўролмайдилар.

Ватанга бўлган мухаббатнинг чегаралари бордир: кишининг бошқа юртларга нисбатан нафрат туғдирувчи ўз мамлакатига муҳаббати комил бўлиши мумкин эмас. Айрим ҳолларда, ҳатто, ватандошлар ҳам ўзаро ички низо-ю жанжаллар билан бош кўтариб чиқадилар...

Сиёсий эҳтирослар бир партиянинг иккинчисига нисбатан нафратига айланиб кетади...

Инсониятга бўлган буюк фидоий муҳаббат бизнинг нокомиллигимиз ва худбинлигимиздан келиб чиқадиган барча бу ришталардан озоддир. У бутун инсониятга берилган ягона мукаммал муҳаббат бўлиб, унга фақат Илоҳий Руҳ қудрати орқали эришиш мумкин. Ҳеч бир заминий куч инсонда бутун дунёни қамраб оладиган муҳаббатни уйғотишга қодир эмас.

Илло инсонлар Илоҳий муҳаббат кучи орқали бирлашсинлар! Токи бу интиҳосиз муҳаббат ёғдулари остида абадий қолмоқ учун уларнинг қалблари бирдамликда бўлсин...

Сизнинг оилангизга ёки ватандошларингизга бўлган муҳаббатингизни ана шу мангу муҳаббат шуълалари нурафшон этиб турсин! Ўз оилангиздан бўлиш-бўлмаслигидан қатъий назар Илоҳий сифатларни ўзида акс эттирган ҳар бир кишини севинг. Ўз йўлингизда учраган барча кимсаларга чексиз муҳаббат нурларини ёғдиринг... Агар сиз бутун дунёга сочилиб кетган халқларни қудратли бирдамлик чодири остида йиғишга киришсангиз, фалаклар ҳам сизга мадад беради. Сиз инсониятга хизмат қилиш ишида Оллоҳнинг хизматкорига, Унинг самовий ёрдамчисига айланасиз. Бу бутун инсониятга хизматдир! Бу ҳар бир инсонга хизматдир! Буни ҳеч қачон ёддан чиқарманг!

* * *

Мен сизга бахтли бўлишингизни тилайман... илло, хандон кулиб, қувонч таратингки, бошқалар ҳам сизни кўриб, бахтиёрликни ҳис этсинлар.

Баҳоий дуо ва ибодатлари

Қисқача фарз ибодати

(Туш пайтидан қуёш ботгунга қадар ҳар кеча- кундузда бир марта ўқилади)

Ё Оллоҳим, гувоҳлик бераманки,

Сен мени Сени билмоғим ва

Сенга ибодат қилмоғим учун яратдинг.

Ушбу дамда гувоҳлик бераманки,

мен ожиз ва Сен қувватлисан,

мен заиф ва Сен қудратлисан,

мен фақир ва Сен ғанийсан.

Бало-қазода Сендан ўзга мададкор,

абадий Бирубор Парвардигор йўқдур.

 Ҳазрати Баҳоулло

Оғир дақиқаларда ўқиладиган мадад дуолари

Оллоҳдан ўзга мушкулотларга нажот бергувчи ким бор?

Айтгин: Субҳоноллоҳ! У Оллоҳдир!

Ҳамма унинг бандаси ва ҳамма унинг амрига итоат қилур.

 Ҳазрати Боб

* * *

Сенинг куч-људратинг ҳаљи илтижо љиламан, ё Оллоҳим.

Синовли кунларда ёвузлик менга таъсир этишига йўл љўйма ва беғамлик чоғларимда љадамларимни Њз нафасинг кучи ила тўғри йўлга ҳидоят айла.

Сен Оллоҳсан ва неки истасанг амалга ошгай. Ҳеч ким Сенинг иродангга љарши чиљолмас ёки Сенинг ниятинг амалга ошишига тўсљинлик љилолмас.

Ҳазрати Боб

* * *

Ё Оллоҳим, Сендан паноҳ излайман ва Сенинг нишоналаринг сари юз тутаман.

Ё Оллоҳим, сафарда ё уйда бўлмайин, ишларим ва амалларимда Сенга таваккул љиламан.

Менга Њз етарли ёрдамингни юборгинким, токи ҳеч нарсага муҳтож бўлмайин, эй Меҳрибонликда тенги йўқ Тангрим.

Ё Оллоҳим, менинг ризљу рўзимни Њз хоҳишингга кўра бергин ва муайян этган насибангдан мени хушнуд айла.

Дарҳаљиљат, барча амрлар Сенинг љўлингдадир.

Ҳазрати Боб

Мағфират дуоси

Ҳуваллоҳ!

Эй гуноҳлардан ўтгувчи Парвардигор! Бу бандаларинг учун паноҳ Њзинг, сиру-асрорлардан вољифу огоҳ Њзинг. Биз ҳаммамиз ожиз, Сен Људратли ва Љувватлисан. Биз ҳаммамиз гуноҳкор, Сен эса, гуноҳлардан Њтгувчи, Раҳмли ва Раҳмонсан.

Ё Рабб! Бизнинг љусурларимизга бољма. Њз фазлу-муҳаббатинг ила бизларга муомала љил. Бизнинг хатоларимиз кўп, аммо, Сенинг марҳаматинг денгизи туганмасдир. Бизнинг ожизлигимиз кўп, лекин, Сенинг кўмагинг ва ёрдаминг ошкордир. Шунинг учун Њз мададингни биздан дариғ тутма ва бизни Њз Даргоҳингга сазовор бўлгувчи амалларга муваффаљ айла. Љалбларни ёруғ, кўзларни равшан, љулољларни эшитгувчи љил; ўликларга жон, хасталарга шифо, фаљирларга бойлик, љўрљљанларга эса, амину омонлик бер ва бизни Њз малойикаларинг осмонида љабул этилажак ҳидоят нури ила ёритгин.

Сен Људратли, Љувватли, Карим ва Меҳрибондурсан.

Ҳазрати Абдул-Баҳо

Оила учун ўқиладиган дуолар

Њз бандаларингнинг Сенга мурожаат љилишларини тилаганинг учун Сендан раҳмат ва мағфират сўраб илтижо љиламан. Њз ҳукмронлигингга асосан гуноҳларимизни ювишингни, мени ва ота-онамни, ҳамда, Сенинг ҳукминг остида Сенинг ишљинг чодирига кирган бандаларингни Њз беадад ҳокимлигинг ва Њз самовий људратинг шуҳратига мувофиљ ҳолда кечиришингни сўрайман.

Эй менинг Оллоҳим, Сен руҳимни ўз илтижоларини Сенга љаратиши учун илҳомлантирдинг, илло Сенингсиз мен Сенга муножот айламас эдим. Сен юксалган ва шавкатлисан, Сен менга Њзингни намоён этдинг. Мени авф этишингни илтижо љиламан, зеро, Сени танимољликдек бурчимни адо эта олмаяпман ва Сенинг муҳаббатинг йўлида илғор бўлолмадим.

Ҳазрати Боб

Ота-оналар учун

Ё Тангрим! Ушбу улуғвор Аҳдда Сен фарзандларнинг ўз ота-оналари учун љиладиган дуоларини љабул этгайсан. Бу, мазкур Аҳднинг битмас-туганмас инъомларидан биридир. Шунинг учун, ё марҳаматли Тангрим, Ваҳдониятинг Остонасида, ушбу хизматкорингнинг ўз отасини Сенинг марҳаматинг уммонига ғарљ этишни сўраб љилган илтижосини љабул эт, зеро, бу фарзанд Сенинг хизматингга бел боғлади ва Сенинг Муҳаббатинг йўлида ҳар даљиља жон куйдирмољда.

Илло Сен Карим, Ғофир, Саховатлисан.

Ҳазрати Абдул-Баҳо

Болалар учун

Ё Меҳрибон Парвардигор! Бу ажойиб болалар Сенинг људратли љўлинг санъатидир ва Сенинг улуғворлигинг аломатидир. Ё Парвардигор! Ушбу болаларни Ўзинг ҳимоя љилгин, уларнинг таълим олишларига мадад бергин, уларни инсоният оламига хизмат этишга муваффаљ этгин.

Ё Парвардигор! Бу болалар дурдоналарким, уларни ¡з иноятинг садафи оғушида парвариш айла. Сен Бахшанда ва Меҳрибондурсан.

Ҳазрати Абдул-Баҳо

Марҳумлар хотирасига ўқиладиган дуо

Ё Парвардигорим!

Эй Сен гуноҳлардан ўтгувчи, инъомлар ато этгувчи, балоларни бартараф этгувчи Тангрим!

Сендан илтижо қиламан, ўз жисмоний либосини тарк айлаб, руҳий оламга рихлат этганларнинг гуноҳларини мағфират этгайсан.

Ё Тангрим уларни қилган хатоларидан поклаб, ғуссаларини аритгайсан ва зулматларини нур ила ёритгайсан.

Уларни иқбол боғига дохил этиб, энг зилол сувлар билан чўмилтиргинким, токи Сенинг улуғворлигингни энг юксак чўққиларида кўрсинлар.

Ҳазрати Абдул-Баҳо

Шифо дуоси

Сенинг исминг менинг шифойимдир, ё Оллоҳим.

Сенинг ёдинг билан мен шифо топгайман.

Сенга маҳрамлик умидим, Сенга муҳаббатим йўлдошимдир.

Сенинг менга марҳаматинг менга берган шифойинг,

бу дунё-ю, у дунёдаги имдодингдир.

Илло, Сен Саховатли, Хабардор, Билгувчисан.

Ҳазрати Баҳоуллоҳ

Дастурхон дуоси

Ҳуваллоҳ! Эй менинг Оллоҳим!

Бу суфранинг атрофида йиғилиб Сенинг неъматларингга шукр этдик ва Сенинг Малойикаларинг осмонига бољдик.

Ё Рабб! Бизга неъмат ва баракотларингдан нозил айла, чунки Сен Раҳмон ва Раҳимсан.

Ҳазрати Абдул-Баҳо

 

Баҳоий дини ҳақида ахборот олиш ва адабиётларга буюртма бериш учун қуйидаги манзилларга мурожаат этинг:

700007, Ўзбекистон, Тошкент ш., Байкурганская кўчаси, 36-уй,

Баҳоий Маркази, тел. (998-712) 67-87-07, 67-88-12

703017, Ўзбекистон, Самарқанд ш., Лоҳутий кўчаси, 15-уй,

тел. (3662) 341005

704020, Ўзбекистон, Бухоро ш., А. Дониш кўчаси, 24-уй,

тел. (365) 2231959

734017, Тожикистон, Душанбе ш., п/к454 Ҳамза Ҳакимзода кўчаси, 90-уй

 Баҳоий Маркази, тел. (3772) 24-09-68

714020, Қирғизистон, Бишкек ш., Офицерлар кўчаси, 5- уй,

 тел. (3312) 21-30-71

480061, Қозоғистон, Алмати ш., Чемолганская кўчаси, 29-уй,

 тел. (3272) 56-79-98

744020, Туркманистон, Ашхабод ш., Эсгерлер кўчаси, 9-уй,

 тел. 45-24-94

129515, Россия, Москва ш., а/я 55, тел. (095) 95-24-96, 2883-74-72

190000, Россия, Санкт-Петербург, Герцен кўчаси, 53-уй, 17-кв.

 Баҳоий Маркази, тел. (812) 311-45-58

420012, Қозон, Ульяновлар кўчаси, 60-уй, Баҳоий Маркази,

 тел. (432) 369529

Found a typo? Please select it and press Ctrl + Enter.

Warning: "continue" targeting switch is equivalent to "break". Did you mean to use "continue 2"? in /home/u82801/public_html/old.bahai.uz/modules/mod_je_accordionmenu/helper.php on line 73

Консоль отладки Joomla!

Сессия

Результаты профилирования

Использование памяти

Запросы к базе данных