Пандемия журналистиканинг роли тўғрисида янги тушунчаларни очди.

university lessons learned covid first wave 00

Амман, Иордания – Жорий йил бошида глобал пандемия бутун дунё бўйлаб тарқалган бир пайтда, янгиликлар дунёсида ғайриоддий нарса юз берди – ижтимоий трансформациялар ва бирдамлик ҳаракатлари тўғрисидаги чуқур хабарлар бутун дунё бўйлаб пайдо бўла бошлади. Энди камроқ кўринаётган бўлса-да, янгиликлар агентлиги шунга ўхшаш мақолаларни нашр этишда давом этмоқда, уларнинг аксарияти инқирозгача аҳамиятсиз деб ҳисобланиб келган эди.

 Медиа соҳасидаги мутахассисларнинг ушбу соҳадаги янги ёндашувларга бўлган қизиқиши тобора ортиб боришига жавобан, бир неча мамлакатлардаги баҳоий жамоалари, журналистлар ва бошқалар билан ОАВ қандай қилиб ижтимоий ҳамоҳангликка ҳисса қўшиши ва инсоният олдида турган муаммолар тўғрисида мазмунли суҳбатлар олиб бориши мумкинлигини ўрганмоқдалар.

pandemic sparks critical reflection journalism 01

Сурат ҳозирги соғлиқни сақлаш инқирозидан олдин олинган. Иорданиядаги баҳоийлар журналистлар билан оммавий ахборот воситалари қандай қилиб жамият учун умид манбаи бўлиши мумкинлиги тўғрисида давра суҳбатини ўтказмоқдалар.

Иордания Баҳоийлари журналистлар билан оммавий ахборот воситаларининг қандай қилиб жамият учун умид манбаи бўлиб хизмат қилиши мумкинлиги тўғрисида давра суҳбатларини ўтказмоқдалар. “Баҳоий Таълимоти оммавий ахборот воситаларига турли одамларнинг тажрибаларини акс эттирувчи, дунё кўзгусига айланиш имкониятига эга бўлган ҳаётий муҳим элемент сифатида қарайди”, - дейди мамлакат Баҳоий жамоасининг ташқи алоқалар идораси ходими Тахани Рухи. 

“Янгиликлар сўнгги ойлар ичидаги муайян лаҳзаларда олам вазиятини, нафақат шов-шувли хабарлар, балки ҳар бир жамоада мавжуд бўлган конструктив жараёнлар нуқтаи назаридан анча тўлиқроқ акс эттира бошлади. Оммавий ахборот воситаларининг умид уйғотишга қодирлиги, бу давр мобайнида айниқса яққол намоён бўлди. Одамларнинг олижаноблигини ва ўз ватандошлари эҳтиёжларини ўз эҳтиёжларидан устун қўя олишини намойиш этадиган катта ва кичик ижобий ўзгаришларга тегишли эътибор берилди”.

pandemic sparks critical reflection journalism 02

Иорданиялик Баҳоий жамоасидан бўлган журналист билан суҳбат.

“Ал-Ғад” газетасидан бўлган давра суҳбати иштирокчиси Ғада ал-Шайх қуйидагича хабар беради: “Ушбу мунозара майдонлари, бизга тараққиёт билан боғлиқ бўлган муҳим тушунчаларнинг ишимизга қандай таъсир этишини чуқурроқ тушунишга имкон яратади. Ижтимоий ва иқтисодий муштараклик масалалари ва ОАВ одамларга устувор йўналишларни англашда қандай ёрдам бериши мумкинлиги ҳақида биргаликда маслаҳатлашганимиз сайин, журналист сифатида ўз миссиямизни англашдаги фикримиз ўсади”.

Иорданиялик давра суҳбати иштирокчилари тижорат манфаатлари таъсирида шаклланган таркибий омилларнинг медиа соҳасига таъсирини ҳам кўриб чиқдилар. “Медиа ходимлари ўзларини рақобатдош деб эмас, балки ҳамкор сифатида кўришлари керак. Биз қандай оммавий ахборот воситаларини яратишимиздан қатъий назар, биз ҳақиқатни излаймиз”, - дейди муҳокамалардан бирида Шарқий ва Ғарбий мулоқот ва барқарор ривожланиш маркази директори Маҳмуд Хишме.

pandemic sparks critical reflection journalism 05

Сурат ҳозирги соғлиқни сақлаш инқирозидан олдин олинган. Австралиянинг Баҳоий жамоаси томонидан “First Draft” ва “Медиа ўтиш Mаркази” (Centre for Media Transition), билан ҳамкорликда ўтказилган бир қатор тартибли мунозаралар ОАВ амалиётчиларини Австралия медиа ландшафтини биргаликда қайта кўриб чиқиш учун бирлаштиради.

Мамлакат учун муҳим бўлган ижтимоий бирдамликни тарғиб қилишни ўрганиш учун дунёнинг бошқа четида Австралия Баҳоий жамоаси ҳам журналистлар ва бошқа ОАВ вакилларини бирлаштирдилар. Бундай тадбирлардан бири Австралиянинг медиа ландшафтини қайта тасаввур қилиш учун медиа мутахассисларини бирлаштирувчи First Draft ва Медиа ўтиш Mаркази (Centre for Media Transition) билан ҳамкорликда бир қатор тартибли муҳокамаларни ўз ичига олади. 

“Баҳоий консультацияси принципларидан фойдаланган ҳолда, биз илҳомлантирувчи ва динамик муҳитда турли хил тажрибаларни ҳурмат билан бўлишишга муваффақ бўлдик”, - дейди Ташқи алоқалар бўлими ходими Венера Халесси. “Тез ўзгарувчан шароитда, мураккаб қарорлар вақт озлиги босими остида қабул қилинганда, ОАВ ходимлари бир қадам орқага чекиниб, дуч келинган вазиятларда етакчи принциплар ва қадриятларни қандай қўллаш ҳақида ўйланиш имкониятини қадрлашади”. 

pandemic sparks critical reflection journalism 04

Мамлакат учун жуда муҳим бўлган ижтимоий бирдамликни тарғиб қилишни ўрганишда Австралиялик Баҳоий жамоаси журналистлар ва бошқа оммавий ахборот воситаларининг вакилларини бирлаштирдилар. 

Йиғилишларнинг бирида янгиликлар бўйича омбудсменлар ва стандартлар таҳриловчиси Ташкилотининг ижрочи директори Алан Сандерленд йиғилишлардан бирида шундай деди: “Ҳозирда кўплар, қандай қилиб оммавий ахборот воситалари томонидан тафовутларни таъкидлашдан кўра, кўпроқ бошқа ишларни бажаришлари, яъни бизларни бирлашитрадиган нарсалар ҳақида гапиришлари мумкинлиги ҳақида сўзламоқдалар. Бу, анъанавий равишда можароларни топиб уларни фош этиш модели асосида қурилган журналистика учун жуда қийин вазифа. Конструктив бўлиш йўлларини излаш билан бир қаторда, қийин саволларни беришдек журналистиканинг асосий талабини тан ола билиш, тадқиқ этилиши керак бўлган чинаккам қизиқ масаладир”.

Австралиядаги сўнгги учрашув иштирокчилари ҳозирги соғлиқни сақлаш инқирози ҳар қачонгига қараганда, оммавий ахборот воситаларининг “инсоният манфаати учун” ҳаракат қилишга масъуллигини намойиш этганлигини таъкидладилар. Фактларни узатишда ҳаққоний маълумот беришга эҳтиёж бўлгани каби, иштирокчиларнинг таъкидлашича, ҳамжиҳатликни тарғиб этгувчи қадриятларни кўрсатадиган ҳаётий ҳикояларга зарурат бор. Пандемия пайтида бунга мисол сифатида мамлакатдаги ахборот агентликлари томонидан, жамоатчиликнинг инқирозга нисбатан жавоби ва барқарорликни кўрсатгани тўғрисида берган хабарларининг кучайиши киради.

pandemic sparks critical reflection journalism 07

Сурат ҳозирги соғлиқни сақлаш инқирозидан олдин олинган. Испаниядаги баҳоийлар журналистлар ва бошқа жамоат арбоблари билан инқирозга жавобан парокандалик ва (поляризация) қутбланишни енгиб ўтиш ҳақида суҳбатлашмоқдалар.

Бу орада, Испания Баҳоий жамоаси ҳам, журналистлар ва бошқа жамоат арбоблари билан инқирозга жавобан бўлиниш ва поляризацияни енгиб ўтиш ҳақидаги суҳбатларни ўтказиб келдилар.

“Пандемия бошланиши билан жамоатчилик онгига янги мавзулар кириб келди”, - дейди Баҳоийларнинг Ташқи алоқалар бўлими ходими Серхио Гарсиа.

“ОАВ халқаро ҳамкорликни кенгайтириш зарурлигига, иқтисодий моделларни барқарор ва инклюзив моделларга айлантириш заруратига ва ҳаётнинг барча соҳаларидаги кўплаб бошқа чуқур ғоялар тўғрисидаги мунозараларга эътибор қаратди”.

“Вақт ўтиши билан оммавий ахборот воситаларининг қадимги моделлари қайта пайдо бўлган бўлса-да, бу ўзгариш оммавий ахборот воситалари қандай қилиб инсоннинг фикрлаш уфқини очиши ва умумий дунёда умумий келажагимизни чуқур муҳокама қилишга ҳисса қўшиши мумкинлигини кўрсатди. 

Оммавий ахборот воситалари жамиятдаги турли унсурлараро муносабат оҳангини ўрнатишда ўз ҳиссасини қўшади, ҳамда умумий бўлган муаммоларни ҳал этишда ягона дунё ва ягона халқ бўлиб бирдамликда меҳнат қилишимиз зарурлиги тушунчасини ўстиради.

Манба - news.bahai.org

Found a typo? Please select it and press Ctrl + Enter.

Warning: "continue" targeting switch is equivalent to "break". Did you mean to use "continue 2"? in /home/u82801/public_html/old.bahai.uz/modules/mod_je_accordionmenu/helper.php on line 73

Консоль отладки Joomla!

Сессия

Результаты профилирования

Использование памяти

Запросы к базе данных