Баҳоий Эътиқодидан илҳомланиб, Шарқ ва Ғарбнинг кулолчиликда муштарак бўлиши

pioneering pottery unity east west 00

Юз йил олдин Англияда асос солинган ва инсоният бирлиги ҳақидаги Баҳоий тамойилидан илҳомланган кулолчилик анъаналари Шарқ ва Ғарбни бирлаштиришга интилди.

ЛОНДОН. Бундан юз йил бурун, бири инглиз, иккинчиси япон бўлган икки кулол, Шарқ ва Ғарб санъати ва анъаналарини бирлаштириш мақсадида ижодий ташаббусга киришадилар.

 Бернард Лич 1887 йилда Гонконгда туғилиб, Японияда ва Сингапурда вояга етади. У ёшлигидан Шарқ ва Ғарбнинг ўзаро учрашиб, бирлашишининг тарафдори эди. Унинг ижодида ўз ифодасини топган идеализм ва инсониятга бўлган эҳтиросли ғамхўрлик, кейинчалик Баҳоий Эътиқодини қамраганида янада мустаҳкамланди ва кенгайди. 

Лич ва унинг дўсти Сёдзи Ҳамада томонидан Англиянинг Сент-Ивс шаҳрида ташкил этилган “Leach Pottery” компанияси, 1920 йилда ташкил топганидан буён, дунёдаги энг таниқли ва нуфузли ҳунармандчилик устахоналаридан бирига айланди. Ҳозирда устахонанинг юз йиллигига бағишланган қатор махсус кўргазмалар Фарнҳам шаҳридаги ижодий санъат Университети ҳузуридаги ҳунармандчиликни ўрганиш Марказида ва Уайтчепел тарихий галереясида ўтказилмоқда. “Leach Pottery” устахонасида ҳам юбилей ижодий ташаббуслар дастури билан нишонламоқда.

“Лич учун кўза – кенг маънода нафақат моддий нарсаларни, балки ғоялар, фикрлар ва фазилатларни сақлайдиган бир хазинадир”, - дейди ҳунармандчиликни ўрганиш Маркази директори, профессор Саймон Олдинг.

“У қўлнинг, қалбнинг ва идрокнинг биргаликда уйғун ишлаши кераклиги ғоясига чуқур ишонар эди ва уларни ўзининг шахсий маънавий ва инсонпарварлик ҳақидаги тушунчалари орқали ифода этар эди”. 

pioneering pottery unity east west 02

Бернард Лич Фудзимадаги Марусан печларида япон талабаларига дарс ўтказмоқда. BHL / 12667 ижодий санъат Университети ҳунармандчиликни ўрганиш Марказидаги Бернард Лич архивидан.

Шарқ ва Ғарб синтези

Лич Лондонда чизмачилик ва гравюрадан таҳсил олади ва гравюрани ўргатиш ниятида 1908 йилда Японияга қайтади. Унинг чизиқларни чизишдаги юқори маҳоратини намойиш этгувчи дастлабки асарларидан баъзилари, Фарнҳамда намойиш этилган бўлиб, кўплари 1970 йилларда Личнинг қўл остида ишлаган баҳоий, марҳум Алан Беллнинг коллекциясидан олинган. Ҳунармандчиликни ўрганиш Маркази томонидан яқинда сотиб олинган Беллга тегишли архив, илгари ҳеч қачон жамоат намойишида бўлмаган кўплаб намуналарни ўз ичига олади.

“Кўргазма унинг оммага номаълум бўлган талабалик давридаги энг дастлабки расмларидан бошланади ва уларнинг илк япон гравюралари билан боғлиқлигини кўрсатади”, - дейди профессор Олдинг. “Лич ушбу япон даври давомида, ўз ўзини портерлар ва ландшафтли тасвирлар орқали биринчи марта белгилайди. Япония унинг онги ва амалиётидан чуқур жой олган эди”.

pioneering pottery unity east west 06

Номаълум уста ёрдамида Лич томонидан ясаган дастлабки Раку кўзаси, Токио, © Ижодкорлик санъати Университети, ҳунармандчиликни ўрганиш Маркази,   Р.75.67.

Японияда Лич мамлакатнинг керамика анъаналаридан ҳайратда қолди ва ўзини шу йўналишдаги ҳунармандчиликни ўрганишга бағишлаб, Шарқий ва қадимий инглиз услубларини бирлаштирадиган ёндашувни ривожлантира бошлади. Кейинчалик, 1920 йилда у, Ҳамада билан биргаликда ҳомийлик ёрдами орқали Сент-Ивсда кулолчилик устахонасини очди. Аммо, Корнуоллда печларни иситиш учун ўтин йўқлиги ва маҳаллий лой ва табиий сир материалларининг камлиги бу майдоннинг умидбахшлигини пасайтирди.

Лич ва Ҳамада кўплаб синовларни ва деярли муваффақиятсизликларни бошдан кечирар экан, ўзларининг рассом-уста-кулол учун янги даврни очаётганликларига, ҳамда содда нақш ва нафис рангларнинг гўзаллигини, материалларга ҳақиқат тушунчасини қайтараётганликларига ишонардилар. Шарқ ва Ғарбнинг синтезига бўлган ишонч, улар ёндашувининг асоси бўлди.

“Ўз асарларини яратишда Лич, Шарқий Осиё кулолчилигидан олинган иконографияни қўллади”, -  дейди профессор Олдинг. 

“Сиз Буюк Британия ва Япония ўртасидаги расмий ва норасмий ўзаро муносабатларни кўришингиз мумкин”. Ўз кўзалари учун содда декоратив мотивларини такомиллаштирар экан, Лич уларга япроқлар, қушлар ва балиқларни киритади. 

pioneering pottery unity east west 04

Лондондаги Уайтчепел бадиий галереясида «Kai Althoff Goes with Bernard Leach» кўргазмасида Бернард Личнинг “Нилуфар гуллари орасида Сулаймон” номли гулдони. Лестер музейлари томонидан тақдим этилган расм © Bernard Leach Estate.

Эътиқод ва амалиёт

Кулолнинг шахсий эътиқоди, америкалик рассом дўсти Марк Тоби томонидан Баҳоий Эътиқодини ўзи учун кашф этганида янада мустаҳкамланади, Лич уни 1940 йилда қабул этади. Ҳазрати Баҳоуллоҳ Таълимотидаги унинг қалбида акс этган тамойиллардан бири - “...рассомлар ва ҳунармандларнинг асл қадр-қимматини тан олиш керак, зеро улар инсоният ишларини илгари сурарлар”. (Ҳазрати Баҳоуллоҳ Битикларидан)

Лич нафис ҳунармандчилик асарларидан фойдаланадиган одамлар жамият равнақига катта ҳисса қўшиши мумкинлигига ҳар доим ишонган. Аммо, вақт ўтиши билан у, инсоният олдида турган жиддий муаммоларни ҳал қилишнинг ягона йўли, бирдамликнинг янада юксакроқ даражасига эришиш эканлигини англайди.

“Мен Ҳазрати Баҳоуллоҳ Илоҳий Мазҳар эканлигига ва Ул Зотнинг иши инсоният жамияти учун руҳий пойдевор яратиш бўлганига ишонаман” – дея ёзган эди у.

1954 йил Муқаддас Заминга ҳажга борганида, унинг маънавий идроки янада теранлашди. Муқаддас Мақбараларда ибодат қилиш тажрибаси унга Шарқ ва Ғарб ўртасидаги бирдамликни мустаҳкамлаш учун саъй-ҳаракатларини фаоллаштириш  керак деган туйғуни янада кучайтирди.

“Санъат дин билан муштарак, чунки унда ҳам биз мукаммалликка интиламиз ва бу ҳақиқат Шарқда яхши маълум”, - деб ёзган эди Лич, ўзининг узоқ давом этган умри охирида. “Қарама-қаршиликлар биз интеллектни интуициядан, ақлни қалбдан, одамни Оллоҳдан ажратадиган жойдан бошланади”. 

pioneering pottery unity east west 01

Бернард Лич ўғли Девид ва шогирдлари билан Англиянинг Ивс шаҳридаги Эски кулолчилик устахонасида. BHL / 8999A ижодий санъат университети ҳунармандчиликни ўрганиш марказидаги Бернард Лич архивидан.

Личнинг кулолчилик устахонасида таълимнинг асосий аҳамияти амалиётда эди. Талабалар ва шогирдлар ҳам теварак атрофдан, ҳам чет элдан қабул қилиниб, ноёб халқаро муҳит яратиларди. Устахонадаги қатъий интизом талабаларнинг кулолчилик соҳасида келажакдаги муваффақияти учун муҳим деб ҳисобланарди. Талабаларга 100 дан ортиқ намунавий дизайнларни - тухум ушлайдиган косачадан тортиб, то катта кўзаларга қадар бирма-бир ясаш вазифаси топшириларди.   

“Лич, асосан, ўз принципларидан четга чиқмагани каби, ўз кўзаларидан ҳам четлашмасди”, - деб таъкидлайди профессор Олдинг. Кейинчалик, унинг шогирдлари ҳам шу ифодага таяниб, ўзларининг кулолчилик устахоналарини ташкил этишди, улар кичик кулолчилик устахонасини қийин бўлсада, аммо ижодий ва ҳиссий ҳаётни бошқариш воситаси сифатида кўришарди”.

pioneering pottery unity east west 15

Ёш ташрифчи Бернард Личнинг “Kai Althoff Goes with Bernard Leach” инсталляцияси пайтида, Лондоннинг Уайтчепел галереясида, 2020 йил 7 октябрь – 2021 йил 10 январда ўрнатилишини текширмоқда. Фотосурат: Полли Элтес.

Доимий мерос

Лич томонидан ўрнатилган анъана 20-асрнинг аксарият қисмида Ғарб кулолчилик буюмларида ҳукмронлик қилиб, дунё бўйлаб беҳисоб мухлисларни жалб қилди. Уайтчепел галереясида замонавий немис рассоми Кай Альтхофф, Личнинг йирик коллекцияларидан 45 та асарни танлаб олди ва улар учун махсус кўргазма витриналарини тайёрлади. 

“Альтхоффни Бернард Личнинг ишлари ва унинг предметларни яратишга ёндошиши ўзига жалб қилади”, - дейди куратор Эмили Батлер. “У гўзаллик ва қулайликнинг ушбу синтези, санъат ва буюмлардан қандай фойдаланиш ва фойдали бўлиши мумкинлиги билан жуда қизиқади. Кўргазма сарлавҳасида Альтхоффнинг исми Лич исмининг ёнида қайд этилган, у ўзининг иш фалсафаси Бернард Личникига ўхшаш бўлишини исташини айтади. 

pioneering pottery unity east west 00

Бернард  Лич ва Сёдзи Ҳамада ўрта асрлик инглиз кўзасидан ҳайратда, 1966 йил.  BHL / 12872, ижодий санъат университети ҳунармандчиликни ўрганиш марказидаги Бернард Лич архивидан. 

Ҳамада 1978 йилда вафот этади, бир йилдан сўнг, 92 ёшида Лич вафот этади, аммо икки кулолнинг мустаҳкам дўстлиги ва маданиятлараро тушунчаси кўзни қамаштирадиган санъат услубига асос солган жойни кўриш учун, дунёнинг турли бурчакларидан бўлган меҳмонлар Сент-Ивсга ташриф буюришда давом этмоқдалар. “Leach Pottery” ўзининг юз йиллигини нишонлаш учун бир йиллик тадбирлар дастурини режалаштирган эди, уларнинг аксариятини пандемия сабабли кейинга қолдириш ёки ўзгартиришга мажбур бўлди. 

“Leach Pottery” ҳар доим ўзгарувчан муҳитда қатъиятлиликни намоён этиб келган, - дейди ҳозирги директор Либби Бакли, -  у доимо янгиликлар киритиб, чақириқларга жавоб бериб, вақт синовидан ўтган ва шундай бўлиб қолаверади. Асосчиларимизнинг қатъиятли руҳи билан бошқарилиб, биз тиним билмай ишлашда давом этмоқдамиз. 

“Ишонамизки, Бернард Лич ва Сёдзи Хамада меросидан сабоқ олиб, уни улуғлаб ва давом эттириш орқали, биз учун бу инқирозли йил давомида ҳам, кейин ҳам, одамлар биз билан бирга янги ва ҳаяжонли замонавий усуллар билан бу айёмни нишонлашда давом эттирадилар.

Манба- news.bahai.org

Found a typo? Please select it and press Ctrl + Enter.

Консоль отладки Joomla!

Сессия

Результаты профилирования

Использование памяти

Запросы к базе данных