Университет COVIDнинг биринчи тўлқинидан олган сабоқларни қўллаяпти

university lessons learned covid first wave 00

Боливиядаги Университет ўқув йили давомида ходимлар ва талабаларни қўллаб-қувватлаш учун COVID-19 нинг биринчи тўлқини тажрибасидан фойдаланмоқда. 

САНТА- КРУС, Боливия — Ҳозирда барча таълим муассасалари дуч келаётган қийинчиликларга қарамай, Боливиядаги Нур университети COVID-19 нинг биринчи тўлқини билан ишлаш тажрибасидан олинган сабоқларга асосланиб, мавжуд шароитларни енгишга ва тезда мослашишга интиляпти.

Ушбу муассаса Баҳоий ғояларидан фойдаланган ҳолда, ҳозирги шароитда ўқув жараёнининг икки жиҳати муҳимлигини аниқлади. Биринчидан, талабалар ўз ҳолига ташлаб қўйилмай, бу жараёнда фаол иштирок этиши. Иккинчидан, қайси технологиялар ҳозирги шароитга мос келишини жуда эҳтиёткорлик билан танлаш керак. 

“Барча ходимлар алоҳида эътибор кўрсатишади – масалан, талабаларнинг эҳтиёжларини аниқлаш учун вақт-вақти билан уларга қўнғироқ қилиб туришади, шунингдек, онлайн сессияларда улана олмайдиганлар учун ҳар бир онлайн дарсларни ёзиб олишади”, - дейди университет ректори Уильям Шоаи.  

university lessons learned covid first wave 01

38 йил олдин Санта-Крус шаҳрида ташкил этилган Нур университети Боливиянинг муҳим таълим марказига айланди. Университет санъат ва илм-фан соҳасида бир қатор дастурларни таклиф этади ва ахлоқий ривожланишнинг барча таълим соҳаларининг муҳим йўналиши сифатида аҳамиятини таъкидлайди.

Талабаларнинг эҳтиёжларини қондириш, улар билан ҳаётий шароитларини муҳокама қилиш ва агар керак бўлса, уй-жой топишда ёрдам бериш учун махсус қумита тузилди. Шунингдек, у уларга профессионал тиббий ёрдам, шу жумладан психологик ёрдам олишда кўмаклашади.

Технологиялардан онгли равишда фойдаланиш

Онлайн таълимга ўтиш билан университет ўз иши учун технологияларни синчковлик билан танлай бошлади. Жаноб Шоаи шундай дейди: “Биз эслаймизки, ҳар қандай технологияни жорий қилиш ўқув жараёни ва одамлар ўртасидаги муносабатларга таъсир қилади, чунки ҳар бир технология ўзаро таъсирнинг муайян турларини қўллаб-қувватлайди ва узоқ муддатли оқибатларга олиб келиши мумкин”.

Март ойида бошланган биринчи семестрда баъзи ўқитувчилар талабаларга ёзилган маърузаларни таклиф қилдилар ва улар билан гуруҳ чатлари орқали мулоқот қилдилар. Бу дарсларга эришишга енгиллик яратилган бўлса-да, талабалар ўртасида бирдамлик туйғуси йўқотилди.

Гуруҳли видео-мунозараси орқали ўтказилган машғулотларда қатнашган талабаларга нисбатан баъзи талабалар  жараёндан чиқиб кетишди.

university lessons learned covid first wave 04

Онлайн таълимга ўтиш билан университет ўз иши учун технологияларни синчковлик билан танлай бошлади.

Нур стратегиясига кўра, таълим — нафақат маълумот ва билимларни узатишдан иборатдир. “Таълим жараёни кўп жиҳатдан талабалар ва ўқитувчилар ўртасидаги ўзаро муносабатларга асосланади. Бу, шунчаки курс мазмунини тинглашдан кўра кўпроқ аҳамиятга эгадир. Танҳоликда билим оладиганлар бир хил предметни ўрганишлари мумкин, аммо жамиятга янада самарали ҳисса қўшиш учун зарур бўлган асосий кўникмалар, қарашлар, ахлоқий ва маънавий фазилатлар нуқтаи назаридан, ҳар хил одамлар билан ишлаш ва ўқиш афзалроқдир. Шундай қилиб, мослашувнинг муҳим жиҳати ходимлар ва талабалар ўртасидаги энг фаол ўзаро алоқани сақлаш эди”.

Таълим тўғрисида кенгайтирилган тушунча

Жаноб Шоаи, пандемия кўплаб муаммоларни келтириб чиқарган бўлса-да, университет бу даврда таълим бериш методологиясини такомиллаштириш учун янги имкониятларни кўраётганини тушунтиради. “Биз нафақат аввалги динамика ва моделларни такрорлашга ҳаракат қиляпмиз, - деб таъкидлайди у — балки, биз илгари хаёлимизга келтирмаган усуллар билан таълим тажрибасини фаол равишда такомиллаштирмоқдамиз”.

Ўқитувчилар ва талабалар маълум технологиялар ёрдамида ўзаро муносабатларнинг янги усулларига очиқ бўлганлиги сабабли, таълим олиш энди белгиланган соатлар ва белгиланган жойлар билан чекланмайди. Масалан, талабалар саволлар туғилганда гуруҳ чатларида мулоқот қилишади; ўқитувчилар ва бошқа талабалар қўшимча материаллар билан таъминлаш орқали жавоб беришади. Бизнинг фикрлашимиз шахсий учрашувлар атрофида қурилган эди, бироқ энди бу ўзгаришлар янада табиий  бўлиб қолди. Ҳозирги кунда ўқитувчи нафақат  синф олдида туриб билим берадиган киши эмас, балки куратор ва методист вазифасини бажарувчи шахсдир.

Ўқув жараёнидаги баъзи нарсаларни ўзгартириб, уни аввалгига қараганда фаолроқ ва қизиқарлироқ  бўлишини кўриб чиқдик.

university lessons learned covid first wave 05

Нур стратегиясига кўра, таълим — бу, нафақат маълумот ва билимларни узатишдан иборат, балким бу ундан—да кўпроқ нарсадир. “Ўқув жараёни кўп жиҳатдан талабалар ва ўқитувчилар ўртасидаги ўзаро муносабатларга асосланган бўлиб, бу нафақат дарс мазмунини тинглашдан иборатдир". 

Талабаларнинг янги стратегияси

Талабалардан бири Ромина исмли қиз янги ўқув тартибига ўтиш тўғрисида мулоҳаза юритиб, шундай дейди: “Гарчи дастлаб виртуал синфлар билан боғлиқ вазият қийин бўлган бўлса ҳам, бизни университетнинг қатъиятлилиги ва узлуксиз таълимга бўлган ғамхўрлиги руҳлантирарди.

Бизни барча керакли воситалар билан таъминладилар”.

Нур университети ёндашувининг ўзига хос хусусияти шундаки, у жамоат ишларини ҳаётнинг муҳим элементи сифатида тарғиб қилади.

“Биз Нур университетида ривожлантирадиган хизмат руҳи, - дея давом этади Ромина, - инқироз  пайтида  пассив бўлмаганлигимизни англатади. Аксинча, биз дўстларимизга ва бошқаларга, уларнинг дардларини енгиллаштириш учун ёрдамга боряпмиз”.

university lessons learned covid first wave 06

Бу йил Нур университети томонидан амалга оширилаётган барча ўзгаришлар уни нафақат билим оладиган жой, балки, ўзларини жамиятни яхшилаш учун биргаликда ҳаракат қиладиган одамлар жамоаси сифатида ўз вазифаларини бажаришга имкон яратади.

Охирги курс талабаси Сассан шундай дейди: “Сиз бу йил университетда янги руҳият пайдо бўлганлигини ҳис қилишингиз мумкин. Буни дўстлар суҳбатларида ва ўз ватандошларига янада қатъиятлик билан хизмат қилишни хоҳлашларида кўришингиз мумкин.

“Пандемия Нур университети талабаларининг шахсиятини мустаҳкамлади, чунки ўзларининг билимлари орқали улар ўз жамоалари эҳтиёжларига эътиборли бўлишни ва ушбу оғир дамларда бир-бирларига ёрдам беришни ўрганаяптилар”.

38 йил олдин Санта-Крус шаҳрида ташкил этилган Нур университети Боливиянинг муҳим таълим марказига айланди. Университет санъат ва илм-фан соҳасида бир қатор дастурларни таклиф этади ва маънавий ривожланишнинг барча таълим соҳаларининг муҳим йўналиши сифатида аҳамиятини таъкидлайди.

Манба - news.bahai.org

Found a typo? Please select it and press Ctrl + Enter.

Консоль отладки Joomla!

Сессия

Результаты профилирования

Использование памяти

Запросы к базе данных